“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Порту” дарвозабони – Икер Касильяс билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.
“Бизнинг орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен ўз ишимни бажардим – у ҳам шундай қилди. У ўз вазифасини қойилмақом бажарди. Энди Касильяс ўзида мавжуд бўлмаган ягона совринни қўлга киритиши мумкин. Мен Европа Лигасини назарда тутяпман”, — дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, “Порту” Чемпионлар лигасининг "G" гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, Европа лигасининг 1/16 босқичига йўл олди.