Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор 6-0 Олимпик
25/09 20:30 Андижон - Нефтчи
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятсиз сериялари. ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси охирги 5 та учрашувда ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Биз терма жамоамиз тарихига назар солиб мағлубиятсиз сериялар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

10. 2010-2011-йиллар
Серия: 7 ўйин. 4 ғалаба, 3 дуранг. Тўплар нисбати 15-9
Вадим Абрамов терма жамоамизга бош мураббий бўлганидан сўнг дастлабки 4 ўйинда ғалаба нималигини билмади. Бироқ шундан сўнг Абрамов шогирдлари қаторасига 7 та ўйинни мағлубиятсиз ўтказишга муваффақ бўлишди. 2010-йилнинг октябрь ва декабрь ойларида Баҳрайнни бир марта ютиб, бир марта дуранг ўйнашган бўлишса, 2011-йилда Иордания таслим этилди. Буларнинг барчаси ўртоқлик ўйинлари эди. Кейинчалик Осиё кубогида вакилларимиз Қатар, Қувайт ва Иорданияни мағлуб этиб, Хитой билан дуранг ўйнашди. Мағлубиятсиз серия ярим финалда якунланди. Австралияликлар термамиз дарвозасига жавобсиз олтита гол жойлаб қўйиб, финалга йўл олишди.

9. 2013-2014-йиллар
Серия: 7 ўйин. 4 ғалаба, 3 дуранг. Тўплар нисбати 16-5
2013-йилда Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичи доирасида Қатарни (5:1) мағлуб этади. Бироқ бу ғалаба ҳеч кимга таътимади. Тўплар нисбатига кўра гуруҳда 3-ўринда қолиб кетдик. Иорданияга қарши кечган ўтиш учрашувларининг ҳар иккиси ҳам дуранг билан якунланди. Шундан сўнг Осиё кубоги саралаш боқичи доирасида Гонконг икки марта ва Ветнам бир бора мағлуб этилди ва БАА билан дуранг ўйналди. Термамизнинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига Тошкентдаги ўртоқлик ўйинида Уммон якун ясади.

8. 1998-йил
Серия. 7 ўйин. 4 ғалаба, 3 дуранг. Тўплар нисбати 29-4
Бразилиялик Вега да Силва қўл остида термамиз 1998-йилда Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, кейинчалик йирик ғалабани қўлга киритди.Сўнгра ХIII Осиё ўйинлари доирасида Қувайт ва Туркманистон билан дуранг ўйнаб, Мўғулистон (15:0), КХДР (4:0), Ҳиндистон (2:0) мағлуб этилди. Эрон термасига қарши чорак финалда эса да Силва шогирдлари 0:4 ҳисобида таслим бўлиб, турнир билан хайрлашишга мажбур бўлишди.

7. 2014-2015-йиллар
Серия: 7 ўйин. 5 ғалаба, 2 дуранг. Тўплар нисбати 9-1
Миржалол Қосимов қўл остида терма жамоамиз иккинчи маротаба 7 ўйинлик мағлубиятсиз серияни ўтказди. 2014-йилда ўртоқлик учрашувларида БАА (4:0), Фаластин (1:0), Иордания (2:1), Ироқ (1:0) термалари мағлуб этилган бўлса, Баҳрайн (0:0) ва Ироқ (0:0) билан нурсиз дуранглар қайд этилди. 2015-йилги Осиё кубогида термамиз дастлабки ўйинда КХДРн (1:0) минимал ҳаисобда таслим қилди. Бироқ иккинчи турда Хитой вакилларимизнинг етти ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

6. 2003-йил
Серия. 7 ўйин. 5 ғалаба, 2 дуранг. Тўплар нисбати 17-4
2003-йили Равшан Ҳайдаров мураббийлигида термамиз сафарда Латвияни йирик 3:0 ҳисобида таслим қилди. Ўртоқлик ўйинида БАА билан дурангдан сўнг термамиз Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Гонконг (4:0, 1:0), Таиланд (3:0), Тожикистон (0:0, 4:1) термаларига қарши ўйинларда ижобий натижаларни қайд этди. Гуруҳнинг сўнгги турида Таиланд термаси Ўзбекистон устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ҳайдаров шогирдларининг ёқимли анъанасига чек қўйди.

5. 2011-йил
Серия. 7 ўйин. 6 ғалаба, 1 дуранг. Тўплар нисбати 14-1
Абрамов қўл сотида қаторасига 5 ўйинда (Австралия, Жанубий Корея, Черногория, Украина, Хитой) ютқазган Ўзбекистон терма жамоаси яна 7 ўйинлик мағлубиятсиз серияни ўтказди. ЖЧ-2014 саралаш боқичида Қирғизистон (4:0, 3:0), Тожикистон (1:0, 3:0), КХДР (1:0, 1:0) икки мартадан мағлуб этилди, яна бир ўйинд Япония термаси билан дурангга эришилди. 2012-йилнинг илк ўйинида эса Қувайт термаси ҳамюртларимизни кичик ҳисобда ютиб, ёқимли серияни барбод қилди.

4. 2007-2008-йиллар
Серия. 7 ўйин. 6 ғалаба, 1 дуранг. Тўплар нисбати 23-6
2007-йили Банкокда ўтказилган “Ражамангала" халқаро турнирининг охирги ўйинида Рауф Инилеев шогирдлари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Шундан кейин термамиз қаторасига 6 та ғалабани қўлга киритди. Ливан (1:0, 3:0), Саудия Арабистони (3:0), Сингапур (7:3, 3:0) термалари ЖЧ сарлаш босқичида, Иордания эса (2:0) ўртоқлик баҳсида таслим қилинди. ЖЧ сарлашининг навбатдаги ўйинида ҳамюртларимиз Саудияда дахшатли (0:4) мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

3. 2004-2005-йиллар
Серия. 9 ўйин. 7 ғалаба, 2 дуранг. Тўплар нисбати 20-5
ЖЧ-2006 саралаш босқичида Фаластинни 3:0 ҳисобида ютган термамиз шундан кейинги 8 ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. Осиё кубогида Ироқ, Туркманистон, Саудия Арабистони термалари минимал ҳисобда таслим қилинди, Баҳрайн билан эса 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Афсуски ўшанда термамиз пенальтилар сериясида ютқазиб қўйган эди. Бироқ асосий ва қўшимча вақтда дуранг бўлди. Кейинги 3 ўйинда Фаластин, Ироқ ва Хитой Тайпейи ҳам тиз чўктирилди, Саудия Арабистони билан эса муроса кўчаси танланди. Афсуски, мағлубиятсиз серияга Қувайт термаси барҳам берди. ЖЧ саралаш босқичида Қувайтликлар Ўзбекистон устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

2. 2001-йил
Серия. 10 ўйин. 8 ғалаба, 2 дуранг. Тўплар нисбати 28-8
Россиялик Владимир Салков Ўзбекистон терма жамоаси билан кетма-кет 10 та ўйинни мағлубиятсиз ўтказишга муваффақ бўлган. Ҳамюртларимиз ўртоқлик ўйинида Озарбайжонни (2:1) мағлуб этишди. ЖЧ саралаш босқичида Хитой Тайпейи (7:0, 4:0), Туркманистон (1:0,, 5:2) мағлуб этилиб, Иордания (2:2, 1:1) билан дуранг, “Мердека” халқаро турнирида эса Ҳиндистон (2:1), Баҳрайн (2:0), Босния ва Герцеговина (2:1) мағлуб этилди. Натижада термамиз мазкур мусобақа ғолибига айланди. БААга қарши ЖЧ сарлаш ўйинида Салков шогирдлари 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мағлубиятсиз серияга якун ясашди.


1. 1994-йил
Серия. 11 ўйин. 10 ғалаба, 1 дуранг. Тўплар нисбати 32-8
1994-йил Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг омадли йил бўлган эди. Ўша йили Рустам Акрамов мураббийлик қилган термамиз иккита совринни қўлга киритди. Даставвал Тошкентда ўтказилган “Мустақиллик” кубогида Туркманистон (4:0), Қозоғистон (1:0), Қирғизистон (3:0) мағлуб этилди ва Тожикистон билан (1:1) дуранг қайд этилди. Натижада вакилларимиз ғолибликни тантана қилишди. Осиё ўйинларида эса Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони (4:1), Малайзия (5:0), Гонконг (1:0), Таиланд (5:4), Туркманистон (3:0), Жанубий Корея (1:0), Хитой (4:2) термаларини бирин-кетин таслим қилиб турнир ғолибига айланди. Термамизнинг 11 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига 1995-йилда Нигерияликлар чек қўйишди.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:49, 10.12.2015.
Ўқилди: 3465 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.