Кириш Регистрация
26/05 00:00 Реал Мадрид 0-0 Бетис
26/05 17:00 Хетафе 1-2 Мальорка
26/05 19:00 Нефтчи 1-0 ОКМК
26/05 19:15 Сельта 2-2 Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас 1-1 Алавес
26/05 19:30 Сўғдиёна 4-0 Бунёдкор
26/05 21:00 Аталанта 3-0 Торино
26/05 21:00 Наполи 0-0 Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

«Локомотив» - «Флитвуд Таун» ҳамкорлиги ҳали давом этади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби эндиликда Англия биринчи дивизиони иштирокчиси “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорлик қилмоқда.

Тобора профессионаллик сари интилаётган “темирйўлчилар” “клуб имижи”ни шакллантириш борасида муҳим қадам ташлашмоқда. Зеро, “Локомотив” инглиз жамоаси билан бир қатор соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйди. Клубга бўлган мухлисларнинг қизиқишини орттириш, халқаро майдонда ҳамкорлар топиш ва ўзининг ёш иқтидорларини жаҳон футболи ҳавосидан бахраманд этишга бел боғлаган “темирйўлчилар” делегацияси шу йилнинг апрель ойида инглиз диёрида бўлиб, “Флитвуд Таун” клуби билан ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришган эди. Натижада бироз вақт ўтиб туманли альбион вакиллари ҳам бизнинг мамлакатимизга ташриф буюришди ва ўртада ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Унга кўра, ҳар икки жамоа фикр алмашинув, тижорат ҳамда футболчилар тажриба орттириши масалаларида яқиндан алоқаларни йўлга қўйишди. Шу аснода “Локомотив” таркибида етишиб чиқаётган иқтидор эгалари Англияга бориб, “Флитвуд” қароргоҳида машғулотлар ўтказиб қайтиш имконига эга бўлишлари кўзда тутилган эди.

Шу сабаб июн ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида инглиз жамоасидан Стив Курвуд ҳамда Гретар Стейнссонлар ҳам иштирок этишганди ва ўшанда "Локомотив" бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов қуйидагича фикр билдирган эди:

- “Флитвуд Таун” билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан асосий мақсад Ўзбекистон футболини халқаро майдонда юксалтириш, ўзбекистонлик ёш ўсиб келаётган футболчиларни Англияда ушбу жамоа орқали замонавий футбол кўникмаларни ўрганишида кўмаклашиш, тажрибаларини оширишдан иборат, - деганди "Локо" бош директори ўринбосари.

Мана ўша сўзлар амалда ҳам ўз ифодасини топди ва "Локомотив"нинг икки футболчиси - дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров уч ой малака ошириш мақсадида "Флитвуд Таун" клуби ихтиёрида бўлишди.

Рустам Нартажиев ва Сергей Прохоров сентябрь ойида “Флитвуд Таун” клуби сафига бориб қўшилишганди. Ёш футболчилар у ерда Барри Николсон қўл остида машғулотларда иштирок этишди. Яқинда эса ушбу икки ёш иқтидор эгалари “Флитвуд” таркибида дебют учрашувини ҳам ўтказишди. “Флитвуд” ўз уйида “Карлайл Юнайтед” клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Мазкур ўйинда ўзбек футболчилари ҳам иштирок этиб, ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмади. Уч ой давомида инглиз клуби таркибида машқ қилган футболчиларимиз куни кеча “Флитвуд Таун” билан хайрлашишди ва ортга қайтишди. “Локомотив” ва “Флитвуд Таун” ҳамкорлигининг илк “қалдирғочлари” хориж клуби мутасаддилари, мураббийлари ва футболчиларида ёмон таассурот қолдиришмади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Рустам Нартажиев ва Сергей Прохоров “Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” жамоалари амалга ошираётган ҳамкорлик доирасида Англияда малака оширган илк футболчиларга айланишди. Мазкур ҳамкорлик доирасидан келажакда яна бир қатор шунга ўхшаш лойиҳалар ўрин олган.

- "Биз "Локомотив" билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, негаки Осиё футболи бозорига кириб бориш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади ва бу ишни "Локомотив" орқали амалга оширмоқчимиз. Биз ўзаро ҳамкорлик борасида энди дастлабки қадамларни ташладик. Ҳали режаларимиз улкан", - дейди "Флитвуд Таун" директори Стив Курвуд.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, ҳали мазкур ҳамкорлик доирасида яна бир қатор тадбирлар амалга оширилади. Ишонамизки, бундай лойиҳалар ўзбек футболи ривожи учун хизмат қилади.

Ажаб эмас, яна бир неча йилдан сўнг Рустам Нартажиев-у Сергей Прохоровларни Англия Премьер-лигаси жамоаларида кўриб қолсак... Нима дедингиз, азиз ўқувчи... 

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:23, 12.12.2015.
Ўқилди: 3717 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.