Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” тарбияланувчилари учун мусобақа якунланди

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “SuperMokh Cup 2015” мусобақасидаги иштирокларини якунладилар.

Кечаги янгиликларимизда “Бунёдкор-2003”нинг мусобақа ғолиби бўлиш учун имкониятлари борлиги ҳақида ёзгандик. Чунки U-12 тарбияланувчиларимиз “А” гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринни олишиб, “плей-офф”га йўлланма олган 8та жамоа қаторига киришган эди. Бироқ мусобақа ташкилотчилари чорак финал олдидан антиқа қарор қабул қилишди. Яъни ҳар бир гуруҳда Малайзия жамоалари биринчи ўринни қўлга киритишгани боис бош совринни ўз юртида олиб қолишни ўйлашиб, айнан мезбон жамоалар иштирокида ярим финал ўйинларини ўтказиб қўя қолишди. 5тадан жамоа ўрин олган гуруҳларда 2-ўринни қўлга киритганлар эса, тўплаган очколарига қараб 5 ва 7-ўринлар учун курашиши кераклигини маълум қилишди. Бу хабар ғолиб бўлиш учун юқори кайфият ва шунга яраша ғайрат тўплаган болакайларимизни “кома” ҳолатига тушириб қўйди. Бундай вазиятда хўмрайиб йиғлаган ва 5-ўрин учун баҳсда иштирок этишни истамаган болакайларни кайфиятини кўтариш мураббийлар учун қанчалик оғир кечганини таърифлаб бўлмайди.

Қисқаси, мана шундай тушкун кайфиятда “Бунёдкор-2003” 5-ўрин учун Таиланднинг “Чонбури” жамоаси билан куч синашди ва рақибларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12, 12 декабрь
5-ўрин учун баҳс
09:00. “Майбанк” стадиони
“БУНЁДКОР” – “ЧОНБУРИ” (Таиланд) 0:2 (0:2)
“Бунёдкор” таркиби: 1.Хумоюншоҳ Сайётов (С), 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 13.Усмонжон Равшанов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 18.Умарали Раҳмоналиев, 20.Ойбек Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Зуфаржон Абдунабиев, 6.Хусан Мўминов, 9.Саидмурод Каримов, 11.Константин Усов, 15.Ўткирбек Раҳимов, 16.Усмонали Абдукаримов, 17.Диёрбек Одилжонов

2002 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилар мусобақасида жуда кучли жамоалар иштирок этаётгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Бу ёш тоифасида 13-ўрин учун “Бунёдкор” Бразилиянинг “Коринтианс” футбол мактаби тарбияланувчилари билан беллашди. Қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳсда Лотин Америка қитъаси вакиллари 4:2 ҳисобида ғолиб чиқишди. Жамоамиздан голларга Жасур Жалолиддинов ва Абдурауф Бўриев муаллифлик қилишди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 12 декабрь
13-ўрин учун баҳс
11:00. “Букит Жалил” стадиони
“БУНЁДКОР” – “КОРИНТИАНС” (Бразилия) 2:4 (0:3)
Голлар: Жасур Жалолиддинов, Абдурауф Бўриев
“Бунёдкор” таркиби: 1.Глеб Харин, 3.Любомир Бондаренко, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 6.Жўрабек Рихсибоев, 9.Абдурауф Бўриев (С), 13.Аброрбек Нейматов, 18.Собир Норбоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Жасурбек Абдулеков, 19.Фарруҳбек Хожибеков
Захирадан майдонга тушганлар: 2.Абдул-Азиз Юсупов, 5.Аббосбек Аширалиев, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев

Шу тариқа, 2002 ва 2003 йилларда таваллуд топган жамоаларимиз “SuperMokh Cup 2015” мусобақасидаги иштирокларини якунлашди. Қайд этилган натижа ижобий бўлмади. Умумий ҳисобда 40та жамоа иштирок этган ушбу мусобақа тарбияланувчиларимизнинг кейинги фаолиятига албатта фойдали бўлади, деб бемалол айта оламиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:52, 12.12.2015.
Ўқилди: 5241 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.