Ноябрь ойи охирида Владимир Кличкони мағлуб этиб, супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланган британиялик Тайсон Фьюридан Халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлигини олиб қўйгач, боксчи бунга норозилик белгиси сифатида IBF камарини унитазга ташлади. У бу ҳолат суратини ўз твиттерига жойлаштирган.
У бу ҳаракатини бажаришдан олдин IBF амалдорларини огоҳлантирганди.
Кличкони енгиб, ундан WBA, WBO ва IBO камарларини ҳам олиб қўйган Фьюри IBF камарини мажбурий даъвогар украиналик Вячеслав Глазковдан ҳимоя қилишни истамагани учун жазоланганди.
Мағлубиятдан кейин Кличко Фьюридан реванш олмоқчилигини айтганди. Шунинг учун Фьюри Глазковнинг ўрнига Кличко билан яна урушишни истаганди.
Бундан олдинроқ, Фьюри IBF версияси бўйича ноябрь ойининг энг яхши боксчиси деб топилганди.