Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Клублар ўртасида ЖЧ: Сколари шогирдлари ярим финалда "Барселона" билан ўйнашади

Баҳо:
+ | -

Маълумки, Японияда клублар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун чорак финал ўйинларига старт берилди.

Дастлабки чорак финалда Мексиканинг "Америка" клубига қарши тушган Хитойнинг "Гуангчжоу Эвергранд" клуби 1:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Эътиборлиси, Хитой клубининг ўйинда ғалаба қозонишига кўпчилик ишонмаётганди. Чунки дастлабки бўлим 0:0 ҳисобида тугагач, ўйиндаги ҳисоб 54-дақиқада мексикаликлар ҳужумчиси Пералта томонидан очилди. Шундан сўнг Сколари такрибда керакли ўзгаришларни амалга оширди. 80-дақиқада Лунг Чженг ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90+3-дақиқада "Гуангчжоу Эверганд" легионери Паулиньо якуний ҳисобни ўрнатди - 2:1.

Луис Фелипе Сколари шогирдлари жаҳон чемпионатининг ярим финалида Испаниянинг "Барселона" клубига қарши майдонга тушишади.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Япония-2015. Чорак финал.

"АМЕРИКА" (Мексика) - "ГУАНГЧЖОУ ЭВЕРГРАНД" (Хитой) 1:2 (0:0)

Голлар: Парелта (54) - Лунг Чженг (80), паулиньо (90+3) "Америка": Муньос, Гольтц, Самудио, Андраде, Бенедетто (О.Мартинес, 81), Пабло Агилар, Самбуэса (С), Гирреро, Пол Агилар, Орибе Пералта, Кинтеро (Арройо, 83).

"Гуангчжоу Эвергранд": Фар Чжинг Си, Чжанг Лин Пенг, Фенг Сяо Тинг, Паулиньо, Элкесон (Ю Ҳан Чао, 79), Чженг Чжи (С), Рикардо Гуларт, Хуанг Бо Вен (Гао Лин, 66), Жчоу Жченг, Ким Ёнг-Квон, Робиньо (Лунг Чженг, 46).

Огоҳлантириш: Фенг Сяо Тинг (88)

Бош ҳакам: Йонас Эрикссон (Швеция)

Осака. "Нагаи" стадиони.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:56, 13.12.2015.
Ўқилди: 5621 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик