“Челси” клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо бу турдан ўрин олган “Лестер”га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.
- “Лестер” яхши жамоа. Уларнинг тажрибали мураббийи бор. Клаудио Раньери жамоада яхши ишларни амалга оширмоқда. Унинг хизматлари “тулкилар”нинг ўйинларида кўриниб турибди. Эртанги баҳс қийин бўлиши аниқ. Чунки рақиб турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Лекин биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Жозе Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, “Лестер” “Челси” қарама-қаршилиги эртага бўлиб ўтади.