Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"Қўқон-1912": Кўзгуда томошабинлар

Баҳо:
+ | -

Футбол томошабинлар учун ўйналади, деган иборани кўп эшитганмиз. Чиндан ҳам бум-буш стадионда тўп тепиш футболчиларга ҳам ёқмайди. Томошабинга тўла ўйингоҳда ўйнашнинг эса ўзгача гашти бор.

“Қўқон-1912” жамоаси томошабинлар борасида мақтана олади, десак муболаға бўлмайди. Футболимиз ватани бўлмиш Қўқонда азалдан “миллионлар ўйини”га бўлган муносабат бошқача. Бу ерда футболни жуда  ардоқлашади, севишади.

Якунига етган мавсумда Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган 15 та учрашувда 104 623 нафар мухлис стадионга ташриф буюрди. Буни ўйинларга тақсимлайдиган бўлсак: ҳар бир ўйинга ўртача 6974 нафар томошабин келган.

Энг кўп томошабин 7-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувига ташриф буюрган. Ўша учрашувни бевосита стадионда 9512 нафар мухлис кузатган.

Энг кам мухлис эса 29-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” ўйинига ташриф буюрган. “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида ўтказган мавсумдаги сўнгги учрашувида 4647 нафар мухлис йиғилган.

Биринчи даврадаги ўз майдонимизда ўтган еттита баҳсга 54 554 нафар томошабин келган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача  7793 нафар мухлисни ташкил этади.

Иккинчи даврадаги кўрсаткичимиз бироз пастроқ. Қўқонда ўтказилган саккизта учрашувда – 50 069 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу ўртача 6258 нафарни ташкил этади.

Айтганча, бутун мавсум давомида хоҳ ўз майдонимизда бўлсин, хоҳ сафарда бўлсин жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб келган Илҳомжон Қундузов ва Қаҳрамонжон Исроилов бошчилигидаги мухлислар клуби вакилларига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Ўйлаймизки, янги мавсумда улар сафи янада кенгаяди.

 IMG_8318

Қўқон “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувларда ташриф буюрган томошабинлар сони билан танишинг:

Биринчи давра

2- тур

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” 2:2. 7215 нафар томошабин

4-тур

“Қўқон-1912” – “Андижон” 0:0.  8556 нафар томошабин

7-тур

“Қўқон-1912” – “Бухоро” 2:1.  9512 нафар томошабин

9-тур

“Қўқон-1912” – “Шўртан” 2:1.  6500 нафар томошабин

11-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 0:1.  9208 нафар томошабин

13-тур

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” 1:2.  7393 нафар томошабин

15-тур

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” 0:1.  6170 нафар томошабин

Жами: 7 та учрашув 54 554 нафар томошабин (ўртача 7793).  

IMG_8217

Иккинчи давра

16-тур

“Қўқон-1912” – “Динамо” 3:1.  4499 нафар томошабин

18-тур

“Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3.  6531 нафар томошабин

20-тур

“Қўқон-1912” – “Олмалиқ” 0:1.  7573 нафар томошабин

21-тур

“Қўқон-1912” – “Машъал” 2:1.  6002 нафар томошабин

23-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” 1:0. 5511 нафар томошабин

25-тур

“Қўқон-1912” – “Локомотив” 2:2.  8103 нафар томошабин

27-тур

“Қўқон-1912” – “Металлург” 2:1.  7203 нафар томошабин

29-тур

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 1:3.  4647 нафар томошабин

Жами: 8 та учрашувда 50 069 нафар томошабин  (ўртача 6 258)

IMG_8308

Мавсум давомида: 15 та учрашув 104 623 нафар томошабин ( ўртача 6974 нафар).

 

ПФЛ сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:13, 14.12.2015.
Ўқилди: 2448 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.