"Челси" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз шогирдларини "Лестер"га қарши мағлубиятли ўйиндан кейин кескин танқид қилди.
"Биз иккита шармандали гол ўтказиб юбордик ва мен буни ҳазм қила олмаяпман. Мен ўзимнинг асосий хислатим сифатида рақиб ўйинини олдиндан яхши ўрганиш ва бўладиган ўйинда шунга мос тактика танлаб, кўрсатмалар беришни биламан. Ҳозирда эса мен сотқинликка учраган киши сифатида ҳис қилмоқдаман.
Футболчилар яхши формада бўлишмаса, гол уришлари қийин. Жамоанинг асосий футболчиларининг формаси ёмон ҳолатда бўлса эса, гол уриш деярли иложсиз ишга айланади. Ўтган мавсумда мен уларни юқори савияга чиқариш учун жуда кўп иш қилгандим.
Жамоа ҳозирда хавфли зонага жуда яқин турибди, лекин бу мавсум сўнггида чемпионшипга тушиб кетмаслик учун курашадиган жамоа бўлмаймиз.
Вазиятни қандай ўнглаш кераклигини биламан, ишлашда давом этиш лозим. Мен машғулотлар вақтида футболчиларга эътироз билдира олмайман, улар барчасини мен истагандек бажаришади. Аммо уларнинг майдонга тушгач, ўйин давомидаги ҳаракатларини томоша қилиш аянчли.
Яна шуни айтишим керакки, биз мавсум сўнгида кучли тўртликда бўлиш имкониятини йўқотдик", дейди мураббий Sky Sports телеканалига берган интервюсида.
Жамоа АПЛнинг 16 турида "Лестер"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин 15 очко билан 16 ўринда турибди. Тўртинчи ўриндаги "МЮ" ҳисобида эса "Челси"дагидан 14 очко кўпроқ.