"Челси" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳужумчиси ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.
"Месси - ўзгача меъёрдаги футболчи. Чунки, Худо уни ўз лигасида ўйнатишга қарор қилган. Ўйлайманки, бу фақат худонинг иши. Месси — у ҳақиқий иқтидор эгаси. Мураббийлар унга нимадир ўргатган деб ўйлайсизми? Одамлар мендан "Мессини шуғуллантиришни истармидингиз?", - деб сўрайди. Мессини ўз жамоамда кўришни орзу қиламан, аммо шуғуллантиришни эмас.
Гвардиола уни чемпион қилдими? Месси ким билан бўлса ҳам чемпион бўлади. Мураббийлар унга ўйиннинг асосий жиҳатларини тушунтиришлари, уни қаерда ўйнатмоқчи эканини айтишлари мумкин, аммо у индивидуал ўйинчи. Мен унга қарши кўп ўйин ўтказганман, аммо унинг айнан қаерда ўйнашини ҳеч қачон билмаганман. «Интер»да эса уни тўхтатиб қолиш учун ўйинчилардан тармоқ юзага келтирганман», — дейди португалиялик мураббий.