Луис Фелипе Сколари ўз вақтида «Барселона»ни бошқариши мумкин бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
«Сандро Росель ўшанда «Барселона» президенти, мен эса Португалия терма жамоаси бош мураббийи эдим.
Мен «Барса» билан музокара ўтказишим ва клубни бошқаришим мумкин эди, бироқ менинг Португалия футбол федерацияси билан шартномам ҳали амалда эди. Ахлоқ нуқтаи назаридан ҳам бу таклифни рад этганман», — деди Сколари.