"Милан” ҳамда “Реал” клублари собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти “Челси” жамоасини бошқариши мумкинлиги борасида маълумотни инкор этди. Бу ҳақида The Guardian нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, “Челси” вакиллари 56 ёшли мутахассис билан алоқага чиқишмаган. Италиялик мураббий фаолиятини Мюнхеннинг “Бавария” жамоасида давом эттириши кутилмоқда.