Кириш Регистрация

“Локомотив” Шоаҳмедовни таркибда олиб қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

Илгари “Олмалиқ” сафидаги ўйинлари билан кўпчиликка танилган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов ортда қолган мавсумни Тошкентнинг “Локомотив” клуби таркибида ўтказди.Таъкидлаш жоиз, 2015-йилги мавсумда Шоаҳмедов ўзини ҳар томондан намойиш эта олди ва Олий Лига-2015да 29 та учрашувда майдонга чиқиб, 14 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Хабар берганимиздек, иқтидорли футболчининг “Локомотив” билан шартномаси декабр якунида ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади. Шу сабабли бир қатор жамоалар Санжар Шоаҳмедов хизматларига қизиқиш билдиришмоқда. Маҳоратли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни истаётган жамоалар орасида бир қатор Осиё клубларининг ҳам бор экани диққатга сазовордир.

Лекин олинган маълумотларга қараганда, “темирйўлчилар” раҳбарияти ҳам Шоаҳмедовни таркибда олиб қолишни истамоқда. Чунки “Локомотив” олдига келаси мавсумда олтин медалларга эга чиқиш вазифаси қўйилмоқда. Шу сабабли “Локо” Санжар Шоаҳмедов учун янги шартнома тайёрламоқда. Футболчининг ўзи ҳам агар янги шартнома уни қониқтирадиган бўлса, жамоадан кетмаслигини таъкидлади. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:56, 18.12.2015.
Ўқилди: 3567 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3524]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3279]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3144]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3099]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3027]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2862]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2669]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2031]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1936]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1796]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик