"Астон Вилла" жамоаси собиқ бош мураббийи Тим Шервуд "Челси" устози Жозе Моуриньони истеъфога чиқишига ўз фикрини билдириб ўтди.
"Челси" раҳбарияти натижаларни яхши бўлмаётганлиги сабабли, тўғри қарор қилган бўлиши мумкин. Лекин менинг фикримча, Моуриньонинг истеъфога чиқиши "Челси"нинг ишларини енгилаштирмайди. Жозе ҳар қандай вазиятда ҳам кучли мураббий сифатида қолаверади. Қийин ҳолатда ҳам жамоани кучайтира олганлигини кўрсата олган", - дейди Шервуд.