Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Пойтахтда нега мухлис кам ёки улар бошқа спорт турига қизиқишадими?

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумдаги барча 240та баҳснинг 18тасида мингдан кам томошабин ташриф буюрган. «Бунёдкор» - «Металлург» баҳси (1:0) да стадионга 424 нафар мухлис келганини изоҳлашга ҳам лолмиз, очиғи. 1000дан кам томошабин кузатган ўйинларнинг 6таси «Локомотив» (асосан 2-давра баҳслари), 5таси «Металлург», 4таси «Бунёдкор» клублари ҳиссасига тўғри келади. Демак, мухлисларни алдаб бўлмайди. Бундан шундай хулоса туғиладики, пойтахт жамоалари иштирокидаги ўйинлар томошабинлар учун қизиқарли эмас. Терма жамоа учрашувларига эса мухлисларнинг оқиб киришини ватанпарварликка йўйиш мумкин.

Умуман олганда, чемпионат баҳсларига 1 260 222 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу бир ўйинга ўртача 5251нафардан томошабин тўғри келади, дегани. Чемпионатимизда ишқибозлар сонининг млн.дан ортиши 24-турга келибгина рўй берди. 10 минг нафардан ортиқ томошабин йиғилган 26та баҳснинг 9таси «Бухоро» аренасида ўтказилган. 16та клубнинг 8таси уй ўйинларида 10 минг нафар мухлис ҳам йиға олмаган.

Чемпионатнинг марказий баҳсларидан бири ҳисобланмиш «Локомотив» - «Пахтакор» ўйинида стадионга атиги 2631 нафар томошабин йиғилган. Нима деб изоҳ беришга ҳам ҳайронсан киши?! Шуми, чемпионлик йўлидаги баҳснинг ўрни?

«Сўғдиёна»нинг Зоминдаги майдондан Жиззахдаги янги аренага қайтиши, яъни 26 июнь санасида ҳақиқий аншлаг кузатилди - 11653 томошабин. Ишониб қоламизки, жиззахлик фидойи мухлислар бундан кейин ҳам стадионга келиш бўйича мамлакатимизнинг энг олди жамоаларидан бўлиб қолишади.

Томошабинларнинг стадионга ташрифи бўйича пойтахт клублари вакиллари иштирокидаги ўйинлар сўнгги бешликда эканлигига ҳеч қандай изоҳ топа олмадик. Тез орада пойтахт клублари сафига «Обод»нинг қўшилишини инобатга олсак, томошабинлар сони борасидаги антирекорд кимга тегиши у қадар муаммо бўлиб қолмайди. Қуйида чемпионатда энг кўп ва энг кам томошабинлар йиғилган баҳслар рўйхати билан таништирсак:

Турлар бўйича таҳлил

Атиги 8та жамоа ўйинида энг кўп томошабинлар ташрифи кузатилди. Булар - «Бухоро» (9), «Нефтчи» (5), «Сўғдиёна» (4), «Андижон» (4), «Қизилқум» (3), «Навбаҳор» (2), «Динамо» (2), «Қўқон-1912» (1) мезбонлик қилган стадионлардир.

«Бухоро» аренаси, 20-турдан буёғига томошабин йиғиш бўйича етакчиликни қўлга олди. Энг кам томошабин 12-турда (31782) қайд этилган бўлса, энг кўп мухлис 1-турда (56721) ташриф буюрган. Ваҳоланки, ўтган йили 1-турда 58028 томошабин ўйинларни бевосита стадиондан кузатган.

Уйдаги баҳсларда энг кўп томошабин йиққан жамоа «Бухоро» ҳисобланади - 154714 нафар. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 10314 нафардан томошабин келганини англатади. Ундан кейинги ўринларда «Қизилқум» (132502) ва «Нефтчи» (112356) бормоқда.

Хулоса ўрнида

Томошабинлар статистикасини тайёрлаш бир қараганда жуда осон. Аслида, рақамларни таҳлил қилиб, қайсидир клубга сарфланаётган пуллар қай даражада ўзини оқлаётганлигини яққол кўриш мумкин. Эътибор беринг, кейинги йили Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан жами 6та жамоа олий лигада иштирок этади. Элита ҳавоси кириб бормаган маъмурий ҳудудларимиз - Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари жамоалари олий лигада иштирок этганда ҳозир томошабинлар борасида ачиниб ёзмаган бўлармидик? Келаси мавсум бу вилоятлар ёнига Самарқанд ҳам қўшилади.

Спорт принциплари ҳаммасидан муҳим, деймиз. Аслида, бир марта анъаналардан чекиниб, бутун Ўзбекистон вилоятлари марказларига олий лига ҳавосини тақдим этишимиз керакмасмикан? «Бўйнидан боғланган овга ярамас», деган мақол бор доно халқимизда. Хоҳламаса, мажбурлаб нима қиламиз? Майли 1-лигада юраверишсин. У ерда ҳам нимани қойиллатишарди? Футбол ҳалол ва ҳужумкор, томошабоп ва шиддатли бўлмас экан, мухлисларимизни стадионларга қайтариш имконсиз.

Фикрат тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 20.12.2015.
Ўқилди: 5374 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.