Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Владимир Вайсс:«Словакияга мухлислик қиламан»

Баҳо:
+ | -

- Қизиқарли гуруҳ, - деди Вайсс. - Футбол жамоатчилиги Англияни яққол фаворит сифатида кўрсатаётганини тўғри тушуниш мумкин. Қоғозда худди шундай, аммо британияликлар бундай мақомни йирик турнирларда оқлашганини эслай оласизми? Гуруҳимиздаги ҳар қайси терма жамоада кейинги бос­қичга чиқиш имконияти бор, шундай экан, қуръа натижаси ҳаммани хушнуд этди. Русларга словаклар билан ўйнаш ҳузур бағишласа, Словакия термаси Россия ва Уэльсга тўқнаш келишдан мамнунлар. Англия ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу термага қарши баҳсда ҳамма 130 фоиз куч билан ҳаракатланади.

- Сизларга Евро-2012 саралашида рақиблик қилган Россия термаси билан ҳозиргисининг ўртасида сезиларли фарқ борми?

- Унчалик эмас. Ҳимоя чизиғида деярли ўзгариш йўқ, уларни Акинфеев назорат қилади. Дзагоев ва Широков марказга жозиба бахш этишади. «Зенит» бош жамоага кўплаб ёшларни етказиб берди. Артём Дзюба шулар жумласидан. Демак, Словакияга тажрибали терма жамоа тўқнаш келади. Мен эса яқин дўстим Леонид Слуцкийнинг муваффақиятидан қувондим. Меҳнатсеварлиги, мураббийлик маҳорати ҳамда футбол борасидаги ақл-заковати эвазига шундай ютуққа лойиқ эди. Еврода шахсан унинг учун қайғуришим аниқ. Ўз навбатида, ватандошларимга ишқибозлик қиламан. Бинобарин, Словакия термасида ўғлим ҳам ўйнайди. Асосан икки жамоа диққат марказимда бўлади, Словакия ҳамда Россия биргаликда «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритишса, мендан бахтли одамни тополмайсиз!

- Кичик Владимир Вайсс саралаш босқичининг энг яхши ассистентига айланди...

- Володя Евро-2016дан кейин кўҳна қитъага қайтиш ниятида. Ҳозирда бир нечта қизиқ таклифларни ўрганмоқда. Энг муҳими - Францияда ўтадиган турнирда муносиб иштирок этиш.

- Россия жамоаси ҳақида гапирдингиз. Хўш, Словакия термаси хусусида нима дея оласиз?

- Худди Слуцкий сингари, Словакия термаси бош мураббийи Ян Козак учун ҳам хурсандман. «Кошице» билан «Спартак»ни доғда қолдириб, Чемпионлар Лигасига йўл олган мутахассис бутун фаолиятини ўз ватанида ўтказди. У жуда ақлли, жамоани тактик жиҳатдан мукаммал ҳолга келтира олади, футболчилар уни ота сифатида кўришади. Айнан шу омиллар саралаш босқичини муваффақиятли якунлашга замин ҳозирлади. Таркибга тўхталадиган бўлсам, анча шаклланган, жамоадагиларнинг аксарияти беш-олти йилдан буён бирга ўйнашади. Ўз навбатида, Козак иқтидорли ёшларни жалб этишни уддалади. Мака, Дуду, Грошовски шулар жумласидан.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:31, 20.12.2015.
Ўқилди: 1972 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.