Англия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Уотфорд” “Ливерпуль” баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда BBC нашри маълум қилмоқда.
Иккинчи бўлимни биз яхши бошлаб, 2 та гол уришга ҳаракат қилдик. Аммо биз яна тўпни майдон марказидан ўйинга киритиб беришимизга тўғри келди. Шу билан учрашув якунланди. Мартин Шкртел жароҳат олди. Ҳозирча унинг қачон тикланиши аниқ эмас. Энди Boxing dayга тайёрланишимиз керак, - дейди Юрген Клопп.
Эслатиб ўтамиз, “Уотфорд” “Ливерпуль” баҳсида майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.