Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Блаттер ва Платини 8 йилга футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА собиқ президенти Зепп Блаттер ва УЕФА президенти Мишель Платини 8 йилга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирилди. Германиялик мутахассис Ханс-Йоахим Эккерт бошчилигидаги ФИФА этика қўмитаси шундай қарор чиқарди.

ФИФА 2009 йилда Мишель Платини ҳисоб-рақамига 2 миллион швейцария франки миқдорида пул ўтказиб берган. Мутасаддилар бу пулни Платини 9 йил давомида ФИФАда маслаҳатчилик лавозимида ишлагани учун оғзаки келишув асосида ўтказилганини таъкидлаб келишаётган эди. Айнан мана шу ноқонуний ўтказма уларга нисбатан иш очилишига, охир оқибат эса 8 йилга футболдан четлаштирилишига олиб келди.

Шунингдек, Блаттерга 50 минг, Платини 80 минг швейцария франки миқдорида жарима солинди. ФИФА президентлиги учун ўз номзодини қўйган УЕА раҳбари, унда ҳам иштирок эта олмайдиган бўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:52, 21.12.2015.
Ўқилди: 6200 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.