Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп ўйнаган, гол урган, сариқ карточка олган ва гол уролмайдиган ҳужумчилар рейтинги

Баҳо:
+ | -

Олдинроқ сайтимиз орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурган дарвозабонлар, ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар ҳақидаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бу сафар ҳужум чизиғи вакилларининг рейтингини тақдим этамиз.

d19b14e8ee7901b1e7972af7b1c35e36.jpg

Энг кўп учрашув ўтказган ҳужумчилар ТОП-10
Александр Гейнрих ҳужумчилар орасида энг кўп учрашувда майдонга тушгани ҳисобланади. Саша миллий терма жамоамиз либосида 86 марта майдонга тушган. Кучли ўнликдан ўрин олганлардан Бикмаев ва Сергеев айни пайтда ҳам термамиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

10. Равшан Бозоров – 24 ўйин
9. Игорь Сергеев – 25 ўйин
8. Владимир Шишелов – 28 ўйин
7. Марат Бикмаев – 31 ўйин
6. Игорь Шквирин – 31 ўйин
5. Жаъфар Ирисметов – 36 ўйин
4. Анвар Солиев – 46 ўйин
3. Улуғбек Бақоев – 52 ўйин
2. Максим Шацких – 60 ўйин
1. Александр Гейнрих – 86 ўйин

Энг кўп гол урган ҳужумчилар ТОП-10
Тўпурарлар ўнлиги Шацкихдан Шацкигача деб номланади. 10-ўринда Олег Шацких бораётган бўлса, биринчи поғонанини унинг укаси Максим эгаллаб турибди. Супер Макс термамиз учун 34 та гол урган. Иккинчи ўринда келаётган Гейнрих ҳисобида эса 30 та гол мавжуд. Саша 2016-йилда бу рўйҳатда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин.

10. Олег Шацких – 9 гол
9. Игорь Сергеев – 10 гол
8. Владимир Шишелов – 11 гол
7. Шухрат Мақсудов – 11 гол
6. Азамат Абдураимов – 11 гол
5. Улуғбек Бақоев – 14 гол
4. Жаъфар Ирисметов – 15 гол
3. Игорь Шквирин – 20 гол
2. Александр Гейнрих – 30 гол
1. Максим Шацких – 34 гол


Энг кўп огоҳлантирилган ҳужумчилар
Гейнрих сариқ карточка олишда ҳам яққол пешқадамлик қилмоқда. Алекснадр майдонга тушган 86 ўйинида 19 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган. Кучли олтиликдаги қолган футболчилар термадаги фаолиятларини якунлашган.

5-6.Равшан Бозоров – 4 сариқ (24 ўйин)
5-6. Жаъфар Ирисметов – 4 сариқ (36 ўйин)
4. Максим Шацких – 5 сариқ (60 ўйин)
3. Анвар Солиев – 5 сариқ (46 ўйин)
2. Улуғбек Бақоев – 8 сариқ (52 ўйин)
1. Александр Гейнрих – 19 сариқ (86 ўйин)


Гол уролмайдиган ҳужумчилар ТОП-10
Гол уришни билмайдиган ҳужумчилар рейтингида Дилмурод Назаров пешқадамлик қилмоқда. У терма жамоа шарафини ҳимоя қилиб тушган 10 та учрашувда ўз ҳисобига бирорта ҳам гол ёздириб қўя олмаган. Гол уролмаган ҳужумчиларнинг барчаси Ўзбекистон чемпионатида сермаҳсуллиги билан мақтана олишган.

10. Шахзод Нурматов – 3 ўйин
9. Илхом Мўминжонов – 3 ўйин
8. Шахбоз Эркинов – 3 ўйин
7. Шухрат Мирхолдиршаев – 3 ўйин
6. Валерий Кечинов – 3 ўйин
5. Игорь Таран – 4 ўйин
4. Иван Нагаев – 7 ўйин
3. Зафар Холмуродов – 9 ўйин
2. Ойбек Усмонхўжаев – 9 ўйин
1. Дилмурод Назаров – 10 ўйин

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 13:18, 22.12.2015.
Ўқилди: 5355 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик