Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Жанубий Корeя олимпия тeрма жамоаси таркибни эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ Йонг январда Қатарда ташкиллаштириладиган Осиё чемпионатида қатнашадиган 23 кишилик футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Шин Тэ Йонг 17 декабрдан буён Улсан шаҳрида тайёргарликларга бошчилик қилмоқда. Умуман олганда, корейс мураббийи таркиб борасида бир қанча муаммоларга дуч келди.

Хусусан, жамоанинг етакчилари бўлиши кутилган Парк Ин Хёк (“Франкфурт”, Германия) ва Чой Кёнг Рок (“Санкт-Паули”, Германия) каби футболчиларга ўз клублари рухсат бермаган бўлса, Ли Чан Донг (“Гвангжу”) ва Ким Мин Тэ (“Вегалта Сендай”, Япония) эса жароҳатлари сабаб Қатарга бора олишмайди. Бош мураббий Шин Тэ Йонг уларнинг ўрнига Жин Сонг Ук (“Инчон Юнайтед”) ва Ҳванг Ки Ук (“Ёнсе университети”)ларни таркибга киритишга мажбур бўлди.

Корейслар 28 декабрь куни БААга учиб кетишади ва машғулотларни давом эттиришади. 4 январь куни БАА олимпия терма жамоаси ва 7 январь куни эса Саудия Арабистони олимпия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ҳам корейсларнинг режаларига киритилган.

Жанубий Корея олимпия терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар: 23.Ку Сонг Юн (“Консадоре Саппоро”, Япония), 21. Ли Чанг Гун (“Бусан”), 1. Ким Донг Жун (“Сеонгнам”).

Ҳимоячилар: 2.Шим Санг Мин (“Сеул”),12. Ку Хюн Жун (“Бусан”), 4.Сонг Жу Хун (“Мито Холлихок”, Япония),15. Жонг Сеунг Хюн (“Улсан Хёндэ”), 5. Йон Же Мин (“Сувон”), 16.Хванг Ки Ук (“Ёнсе Университети”), 3. Ли Сеул Чан (“Чоннам Драгонс”), 13.Парк Донг Жин (“Гвангжу”).

Ярим ҳимоячилар: 6.Парк Ёнг У (“Сеул”), 8.Ли Чанг Мин (“Чоннам Драгонс”), 7.Мун Чанг Жин (“Поханг Стилерс”), 17. Ю Ин Су (“Токио”, Япония), 14. Ли Йонг Же (“Улсан Хёндэ”),11. Ким Сеунг Жун (“Улсан Хёндэ”), 22.Квон Чанг Хун (“Сувон”), 10. Рю Сунг Ву (“Байер Леверкузен”, Германия), 19. Канг Санг У (“Поханг Стилерс”).

Ҳужумчилар: 18. Жин Сонг Ук (“Инчон Юнайтед”), 9. Ким Хюн (“Жежу Юнайтед”), 20. Хванг Хи Чан (“Залсбург”, Австрия).

Корейс ОАВлари хабарлари асосида Отабeк ЙЎЛДОШEВ тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:59, 26.12.2015.
Ўқилди: 5215 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.