“Челси” клуби бош мураббийи Гус Хиддинк мухлислардан сабрли бўлишни ва муаммолар бир зумда ҳал бўлишини кутмасликни сўради.
“Ўтган мавсумда жамоа катта муваффақиятга этишди. Жорий мавсумда ҳам мақсадлар ўша-ўша этди: чемпионликни қўлга киритиш ҳамда Чемпионлар лигаси ва Англия кубогида муваффақиятга эришиш.
Клуб чемпионат аутсайдерларига яқин келганидан хавотирга тушди ва ўзгаришлар амалга оширишга мажбур бўлди. Лекин мен келишим билан муаммолар тез ҳал бўлмади. Бунга вақт керак“, — дейди Хиддинк.