Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм 0-5 Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Қўқон футболининг бугунги юлдузлари

Баҳо:
+ | -

Футболимиз ватани деб эътироф этиладиган – Қўқон шаҳрида азалдан иқтидорли футболчилар етишиб чиқиши одатга айланган. Бугунга қадар Қўқон футболи кўплаб юлдузларни тарбиялаган, десак муболаға бўлмайди. Уларнинг айримлари ҳатто Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам тўп суришган.

Ҳозирги кунга келиб ҳам “Қўқон-1912” сафида бир қатор маҳоратли футболчилари ҳаракат қилмоқда. Уларни том маънода Қўқон футболининг бугунги юлдузлари дейишимиз мумкин. Йиллар ўтиб, ушбу футболчилар ҳам миллий терма жамоагача бўлган йўлни босиб ўтишса ажаб эмас.

photo_2015-11-21_09-19-36

Ориф Мамажонов учун 2015 йилги мавсум жуда омадли ўтди дейишга асосимиз бор. 25 ёшли футболчи мавсум давомида 26 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 марта аниқ нишонга олди. Унинг 1-турда Самарқандда “Динамо” дарвозасига киритган голини мухлислар ҳамон мароқ билан эслашади. Айнан мана шу гол “Қўқон-1912”га мавсумдаги биринчи ғалабани тақдим этганди.

Умуман олганда, йил мобайнида кўрсатган ажойиб ўйинлари орқали Ориф Мамажонов қўқонлик футбол ихлосмандларининг ёқимотойига айланди.

12065578_1490444601260146_8783607414912850203_n

Баҳодир Акрамовни ҳам Қўқон футболининг бугунги юлдузи дейишимиз мумкин. Сўнгги йиллардаги ажойиб ўйинлари туфайли Акрамов асосий таркибнинг етакчи ўйинчисига айланиб бормоқда. Якунига етган мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи 21 та учрашувда майдонга тушиб, икки марта рақиблар посбонларини ранжитган. У голларнинг бирини Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий посбони – Лобанов дарвозасига пенальтидан киритган. Иккинчи голини эса 27-турда “Металлург” дарвозасига урган.

Айтганча, Акрамов тўп киритган баҳсларда жамоамиз бир ғалаба, бир дурангга эришган. Баҳодир Акрамов ҳам қўқонлик футбол мухлисларининг меҳрига сазовор бўла олди.

IMG_8329

Фурқат Ҳасанбоев секин-аста ўзининг нималарга қодир эканлигини намойиш этмоқда. 23 ёшли ярим ҳимоячи якунига етган мавсумда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришди. У ягона голини Наманганда “Навбаҳор” дарвозасига киритган.

Ҳасанбоев шунингдек, ўзининг интизоми билан ҳам бошқаларга ўрнак бўлса арзийди. Ярим ҳимоячимиз майдонда 1347 дақиқада тўп сурган бўлса-да, атиги бир марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган.

Юқорида тилга олиб ўтилган футболчиларимиз ўтган мавсумдаги ишончли ўйинлари туфайли қўқонлик футбол ишқибозларининг меҳрини қозона олишди. Буларни бемалол Қўқон футболининг бугунги юлдузи дейишимиз мумкин.

Ўйлаймизки,  янги мавсумда ҳам бу футболчиларимиз мураббий ва мухлислар ишончини оқлаб, янада ёрқин ўйин кўрсатишади. Бунинг учун уларда имконият ҳам, иштиёқ ҳам етарли.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:47, 27.12.2015.
Ўқилди: 2837 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.