"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери "Ливерпул"дан учралган мағлубия (0:1) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Рақиб жуда иродали ўйин намойиш қилди, биз эса қўлдан келган барча ишни амалга оширдик. Аммо биринчи бўлимда ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Иккинчи бўлимда эса анча яхши ўйнадик.
Жеймс Вардининг бироз мазаси бўлмаган эди, шундай бўлсада майдонга тушди. Риёд Маҳрез эса жуда чарчаган. Энди биз ортиқча ҳаёлга бормай, "Сити"га қарши кечадиган ўйинга тайёрланишимиз керак", - дейди Раньери.