Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Сервер Жепаров А Лигага йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Австралия секин-аста мамлакат ички биринчилиги оммабоплигини ошириш ниятида.

Хабарингиз бор, 2015 йил аввалида Австралия Осиё кубогига мезбонлик қилганди. Ушбу юрт қитъа чемпионатини юқори савияда ўтказиб бера олди. Эндиликда Австралияликлар А Лигани ҳам кучайтириш борасида ўйлашмоқда.

Бу борада қилиниши кутилаётган асосий ишлардан бири – А Лига оммабоплигини ошириш ва стадионларга мухлислар оқимини кўпайтириш мақсадида номдор легионерларнинг таклиф этилишидир.

Sydney Morning Herald нашри яқин вақт ичида Австралия А Лигасида пайдо бўлиши мумкин бўлган футболчилар 20 талигини тузиб чиқди. Ундан ҳамюртимиз Сервер Жепаров ҳам ўрин олди.

Томаш Росицки (35, Арсенал - Чехия)

Антонио ди Натале (38, Удинезе - Италия)

Робиньо (31, эркин агент, Бразилия)

Фред (32, Флуминенсе - Бразилии)

Зе Роберто (41, Палмейрас - Бразилии)

Мирослав Клозе (37, Лацио - Германия)

Аҳмад Ҳалил (24, Ал Аҳли - БАА)

Умар Абдулраҳмон (24, Ал Айн - БАА)

Шенсуке Накамура (37, Иокогама Маринос - Япония)

Хавьер Савиола (34, Ривер Плейт - Аргентина)

Чжэн Чжи (35, Гуанчжоу Эвергранд - Хитой)

Андрес Д'Алессандро (34, Интернасьонал - Аргентина)

Роналдиньо (35, эркин агент - Бразилия)

Диего Милито (36, Расинг - Аргентина)

Эммануэль Адебайор (31, Тоттенхэм - Того)

Георгиос Самарас (30, эркин агент - Греция)

Эйден Макгиди (29, Эвертон - Ирландия)

Дарио Срна (33, Шахтёр Донецк - Хорватия)

Ясухито Эндо (35 Гамба Осака, Япония)

Сервер Жепаров (33, Ульсан Хюндай – Ўзбекистон).

 

Таъкидлаш жоиз, ортда қолган мавсумда Австралия А Лигасида иккинчи поғонани эгаллаган “Сидней ФК” жамоаси Жепаровга қизиқиш билдираётган эди. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:24, 27.12.2015.
Ўқилди: 8566 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик