"Манчестер Сити" жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини АПЛ 19-тури доирасида "Лестер Сити"га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Варди ва Махрез ажойиб ўйинлар олиб боришмоқда, аммо, уларнинг ёрқин ҳаракатларига жамоавий ўйин сабабчидир. Бу икки футболчи бўлажак ўйинда бизга катта муаммо туғдириши аниқ. Шунга қарамай, бор кучимизни сарфлашга ҳаракат қиламиз.
"Лестер" ҳақили равишда биринчи ўринда бормоқда. Сафида юлдузлар бўлмаса ҳам, улар кучли ўйин кўрсатишмоқда. Келаётган ўйин биз учун ўта муҳим ва биз ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз, - дейди чилилик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Лестер Сити" 18-турдан сўнг 38 очко билан турнир жадвалини бошқариб келмоқда. "Манчестер Сити" 35 очко билан ҳозирча 3-ўриндан жой олган.
Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото) [3051]
"Барселона" АПЛ футболчиларини суперюлдузга айланмасидан сотиб олмоқчи [2822]
Мбаппенинг «эл-класико» олдидан қилган иши «Реал»ни ҳайратда қолдирди [2314]
Гави Винисиусга нима деганини айтиб берди [1879]
Ла Лига. «Барселона» — «Реал» — 2:0 (Видеошарҳ) [1859]
Икер Касильяс "Реал"да "Барселона"нинг қайси футболчисини кўришни исташини айтди [1839]
"Ливерпуль" Хаби Алонсо номзоди бўйича "Реал" раҳбарияти билан боғланди [1655]
"Комо" ўз тарихида илк бор еврокубокларга йўлланмани қўлга киритди [1565]
18 ёшли Ламин Ямал Ла Лига чемпионлиги бўйича Роналдудан ўзиб кетди [1444]
"Арсенал" янги трансфер сабаб икки юлдузидан бирини сотмоқчи [1395]













