Кириш Регистрация

Жозе Моуриньо ҳеч қайси жамоа билан музокара олиб бормаётгани маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньонинг агенти Жорже Мендешнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда унинг мижози Англия, Испания ва Италия чемпионати жамоалари билан музокара олиб бормаяпти.

«Ҳозирги вақтда Жозе Бразилияда бўлиб турибди. Қачон у мураббийлик фаолиятига қайтишини келгусида билиб оламиз. Айни вақтда биз на инглиз, на испан ва на итальян клублари билан музокара олиб боряпмиз. Моуриньони ҳеч нарса безовта қилмайди. Ахир у — дунёнинг энг яхши мураббийи», дея Мендешдан иқтибос келтиради Sky Sport Italia.

Олдинроқ, Моуриньо «Реал» президенти Флорентино Перес уни «Қироллик клуби»га қайтаришга ҳаракат қилаётганига қарамай «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришни истаётгани учун таклифга рад жавоби бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:34, 28.12.2015.
Ўқилди: 3316 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.