Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Шин Тэ Йонг: «Ўзбeкистон билан ўйиндан ташвишдаман»

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Корея олимпия терма жамоаси БААга жўнаб кетди. Корейслар Дубайда Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттиришади.

Жанубий Корея олимпия терма жамоаси Қатарда ўтадиган Осиё чемпионати “C” гуруҳида терма жамоамиз билан кураш олиб боришидан хабарингиз бор. Корейслар Дубайда 4 январь куни БАА, 7 январь куни эса Саудия Арабистони олимпия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишади.

Бугун БААга жўнаб кетар чоғида корейслар бош мураббийи Шин Тэ Йонг сафар олди фикрлари билан ўртоқлашди. “Newsis” нашрига интервью бераркан Шин Тэ Йонг жумладан шундай деди:

“Биз чемпионатда яхши иштирок этишимиз зарур. Шундагина миллий терма жамоамиз ҳам келажакда яхши натижаларга эриша олади. Мен олимпия терма жамоасида бош мураббийлик билан бирга миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий бўлиб ишлашимни биласиз. Елкаларим “оғриб” кетди. Чунки елкамда катта масъулият бор”.

14 январь куни Жанубий Корея олимпия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушса, 16 январь куни Яман, 20 январь куни эса Ироқ корейслар синовидан ўтади. Корейс ОАВлари гуруҳ босқичида Ироқни кучли рақиб сифатида эътироф этаётган бир вақтда бош мураббий Шин Тэ Йонг Ўзбекистон ҳақида эҳтиёткорлик билан фикр билдираяпти. Бугун Инчон аэропортида ҳам Шин Тэ Йонг Ўзбекистон олимпия терма жамоасига камтарлик билан баҳо берди:

“Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қаттиқ ташвишдаман. Ёш футболчиларимиз илк ўйинда албатта ғалаба қозониши зарур. Акс ҳолатда мен ва шогирдларимнинг кайфияти тикланиб бўлмас даражада тушиб кетиши аниқ”.

Корейс матбуотига кўра, Ли Чан Донг (“Гвангжу”), Пак Ин Хёк (“Франкфурт”, Германия), Чой Кёнг Рок (“Санкт-Паули”, Германия) каби “козир” футболчиларнинг таркибдан четда қолиши жамоани сезиларли даражада кучсизлантирган. Аммо бош мураббий Шин Тэ Йонг буни сездирмасликка ҳаракат қиляпти. Бу ҳақда у шундай деди:

“Албатта, бу уч футболчи жамоамизнинг “ядровий қуроли” эди. Ўзингиз ўйланг: 11 нафар кучли футболчидан 3 нафари сафдан чиқса... Лекин уларнинг ўрнига олинган футболчилар ҳам машғулотларда жиддий шуғулланишмоқда. Улардан умидим катта”.

БААда машғулотларни давом эттирадиган корейслар ўртоқлик ўйинларида рақибларга барча тактикаларини намойиш этмоқчи эмас. Бу ҳақда Шин Тэ Йонг:

“Дубайда ўртоқлик ўйинларида барча карталаримни очиб ташламайман. Чунки рақиблар ҳам бизни кузатишга одам юборишлари тайин. Бизни кузатадиган рақибларимиз ўртоқлик ўйинларидаги ўйинимизни кузатиб, қувончга тўлишадими ёки хавотирга тушиб қолишадими – ана шуниси мени ўйлантиради, холос”, - деди.

Корейс ОАВлари хабарлари асосида Отабeк ЙЎЛДОШEВ тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:55, 28.12.2015.
Ўқилди: 12359 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.