Кириш Регистрация
26/09 00:00 Барселона 1-0 Хетафе
26/09 17:30 Эрон 3-4 Марокаш
26/09 18:30 Навбаҳор 0-3 Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо 3-0 Сурхон
26/09 20:00 Португалия 1-2 Қозоғистон
26/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
26/09 22:00 Лас-Пальмас 1-1 Бетис
26/09 22:00 Эспаньол 1-2 Вильярреал
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 23:45 Милан - Лечче
28/09 00:00 Вальядолид - Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона

Фил Невилл:«АПЛда танаффуснинг йўқлиги - ахмоқлик»

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасида янги йил байрами арафасида кичик танаффус юзага келди. Бундан унумли фойдаланган BreatheSport наш­ри «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон»нинг собиқ ўйинчиси, айни пайтда «Валенсия» мураббийи ҳисобланган Фил Невилл билан суҳбатлашди. Шу ўринда айтиш жоиз, Фил «Валенсия»да акаси Гари Невиллга ёрдам бермоқда.

- Испания ҳақида қандай фикрдасиз, Валенсия ёқдими?

- Бу ерда ҳаммаси ажойиб. Биринчи бор Манчестердан ташқарида истиқомат қиляпман. Тўғрисини айтсам, таассуротларим жуда кўп.

- Агар кундалик тайёргарликлар, ўйинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, испан футболи инглиз футболидан катта фарқ қиладими?

- Унчалик эмас. Премьер-лига ва Ла Лига кучли чемпионатлар. Ўйинларга деярли бир хил усулда тайёргарлик кўрилади. Футболчилар ҳам ажойиб профессионаллар. Айрим учрашувлар анча кеч бошланади. Лекин бундай тартибга аста-секин кўникяпмиз. Умуман, бунинг ишимизга унчалик таъсири йўқ.

- Испанияда ишлашингизга нима туртки бўлди?

- Бу ишни қабул қилишимга, янгиликларни ўрганишни исташим туртки бўлди. Шунингдек, умуман бажармаган ишимни қиляпман. Янги маданият, янги тилни ўрганишни истадим. Албатта, «Валенсия» - бу катта клуб. Шундай экан, бу ерда фаолият олиб бориш мен учун катта тажриба бўлади.

- Гари билан ишлаш қандай бўляпти? Бирга ўсгансизлар, бирга ўйнагансизлар. Энди бирга мураббийлик қиляпсизлар...

- Гари билан муносабатларимиз жуда яхши. Биз иккимиз ҳам нимани хоҳлашимизни биламиз. Бир биримизга ишонамиз. Шу боис ҳам ишлаш осон кечяпти.

- Ўзингиз бош мураббий бўлиш ҳақида ўйламадингизми? Келажакда шундай мақсадингиз борми?

- Қачондир шундай қилиш ниятим бор. Бунинг учун вақтим етарли. Шошилишимга ҳожат ва сабаблар йўқ. Қачонки керакли тажрибага эга бўлганимни ҳис қилсам, имконият туғилиб қолса, шунда бош мураббий бўлиш ҳақида ўйлайман. Ҳозир эса бор эътиборимни «Валенсия»даги ишимга қаратмоқчиман.

- Ўтган мавсумда «Манчестер Юнайтед»да мураббий бўлиб ишладингиз. Келажакда «МЮ» ёки «Эвертон»га қайтиш истаги йўқми? Балки бош мураббий сифатидами?

- «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон» ҳамиша қалбимда. Икки клубда ҳам ажойиб дамларни ўтказдим. Аммо футбол ҳақида гапирилганда, ўтмишни ушлаб олишни истамайман. Ҳозир менга  «Валенсия»да ишлаш ёқяпти. Шунингдек, бу клуб оилам учун ҳам муҳим бўлиб қолди.

- Айтганча, «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон»нинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- «Эвертон»да Лига кубогида зафар қучиш учун имконият бор. Уларга ишонаман. Лекин чемпионатда ливерпулликлар бунданда яхшироқ иштирок этишлари мумкин эди. Бундай таркиб билан жамоа кучли тўртликка кириш учун курашиши керак. Ўйлайманки, вақти келиб шундай бўлади. Ишончим комил,  Луи ван Гал «Олд Траффорд»га муваффақият олиб кела олади.

- Премьер-лига ҳақида нима дея оласиз? Энди сиз уни четдан туриб кузатяпсиз.

- Бунга ишониш қийин. Ҳозир бор эътиборим Ла Лига ва «Валенсия»да. Лекин АПЛнинг турнир жадвалини кўрганда бироз карахт бўлиб қоляпман.

- Гари бошқарувидаги «Валенсия»­ни Европа Лигасида «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушишини истармидингиз?

- «Олд Траффорд»га бош­қа жамоа билан қайтиш ҳамиша қийин. Лекин бу ажойиб тўқнашув бўларди.

- Ҳозир Ла Лига янги йил таътилига чиқди. Нима деб ўйлайсиз, бу борада инглизлар испанлардан ўрнак олишлари керакми?

- Премьер-лигада танаффуснинг йўқлиги - аҳмоқлик. Бунга бутун Европа кулади. Албатта, бу мухлисларга ёқади. Аммо терма жамоа ва футболчилар учун бироз танаффус қилишса яхши бўларди.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:43, 01.01.2016.
Ўқилди: 3752 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.