Кириш Регистрация

Саҳродаги 12-ўйинчимиз

Баҳо:
+3 | -

Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтишидан хабарингиз бор, албатта. Ушбу мусобақани ойнаи жаҳон қаршисида ўтирган миллионлаб ўзбек мухлислари интизорлик билан кутишаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Лекин, стадионни ўзида туриб мухлислик қилган бошқача, барибир. Жаҳонда ҳар бир терма жамоани  стадионда кўллаб-қувватлаб турадиган ўз мухлислари бор. Ўз майдонида бўладими, сафарда бўладими стадионда севимли терма жамоасини қўллаб-қувватловчи фан-клуб аъзоларининг ўрни катта.

Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги Ўзбекистон футбол мухлислари  аъзолари ҳам ушбу мусобақага боришига ишонамиз. Сабаби, Австралияда ўтган Осиё кубоги ва Янги Зеландияда ўтган ёшлар (U20) ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоаларимизни қўллаб-қувватлаб турганлигининг гувоҳи бўлганмиз. Қатарда ҳам олимпиячиларимизни ёлғизлатиб қуйишмайди. Оз сонли бўлсаям стадионда 12-ўйинчи вазифасини бажариб футболчиларимизга далда бўлишади. Кутилаётган ғалабаларни биргаликда нишонлаб, ҳар бир ўйинда йигитларнинг руҳини кўтаришга ҳаракат қилишади деган умиддамиз. Бунга жавобан футболчиларимиз ҳам чиройли  ва мазмунли ўйин кўрсатиб, мухлисларни кўнглини топишга интилишади.

Хуллас, уйдами, стадиондами биз мухлислар бир тану бир жон бўлиб, олимпия терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туриш бош мақсадимиз. Насиб қилса, олимпиячиларимиз юртимизга ёруғ юз билан қайтишади.

Куч – бирликда! Олға, Ўзбекистоним!

Абдумажид  Қодиров

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:34, 04.01.2016.
Ўқилди: 9509 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.