Испаниялик 25 ёшли ҳужумчи Боян Кркич фаолиятини “Олд Траффорд”да давом эттириши мумкин. Daily Mail нашрининг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” клуби айни пайтда “Сток Сити” шарафини ҳимоя қилаётган Кркичга жиддий қизиқиш билдиряпти.
Маълумотларга кўра, испаниялик футболчи 10 миллион фунт стерлинг эвазига “қизил иблислар” сафига кўчиб ўтади. Айнан шунча сумма Бояннинг шартномасида белгилаб қўйилган. Жорий мавсумда Кркич “Сток” сафида 17та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол киритган.