«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Сўровномада иштирок этган мухлисларнинг катта қисми Ўзил учун овоз беришган. Натижада у мухлислар сўровномасида кетма-кет иккинчи марта ой футболчисига айланди.
Ўзил декабрь ойида 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди.