Кириш Регистрация

"Металлург": Нурматовга ОЧЛда муваффақият тилаймиз!

Баҳо:
+ | -
“Металлург” жамоасининг сўнгги йиллардаги тўпурари Шаҳзодбек Нурматов ўз фаолиятини мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири – “Бунёдкор”да давом эттиришни лозим топди. Пойтахтликлар таркибида сермаҳсул ҳужумчига эҳтиёж туғилганлиги боис улар Ш.Нурматов билан боғланишди ва ижобий жавобни олишди. Осиё Чемпионлари лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этиши кутилаётган клубдаги фаолиятида биз Шаҳзодга омад тилаймиз ва ўз навбатида “Металлург”даги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўтган мавсум Маъмур Икромов худди шу йўлни танлаганди. Гарчи “Металлург” билан хайрлашган бўлса-да, бекободликлар йил давомида Икромовга ҳам ички, ҳам халқаро майдонлардаги ўйинларида мухлислик қилишганди. Эндиликда Ш.Нурматовнинг ҳам халқаро ареналарда рақиблар дарвозасини ишғол этишини ва бутун ўзбекистонлик ишқибозларни хурсанд этишини тилаймиз. “Металлург”нинг бу йилги йиғинларида шунингдек Ш. Норбеков, А.Зиёвуддинов ҳамда М.Акбаровлар иштирок этишмаяпти. Шоҳназар келгуси фаолиятини яқин хориж – Қозоғистон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Алишер ҳамда Миртўра эса олий лига клубларида пайдо бўлиши кутилмоқда. Бугун эрталабдан “Металлург”футболчилари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги тиббиёт масканида кўрикдан ўтишмоқда. Кунниг иккинчи ярмида эса футболчилар Чирчиқ шаҳрига йўл олишади ҳамда иккинчи йиғинни бошлашади.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 18:42, 06.01.2016.
Ўқилди: 2531 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.