Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Энг қиммат ёш футболчилар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Европада ёш иқтидорли футболчиларга бўлган талаб кучли. Гранд жамоалар 18-20 ёшли футболчиларни катта маблағга сотиб олишга ҳайиқишмайди. Чунки уларнинг келажакда жамоага катта ёрдами тегиши мумкин. Қуйида 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида амалга оширилган энг қимматбаҳо трансферлар ўнлиги билан танишинг.
 
 
10. Маркинос – 31,4 млн.евро (2013 йил)
Ёши: 19
Йўналиш: «Рома» - «ПСЖ»
2013 йилда Париж клуби ўз сафини Италия чемпионатида порлаган футболчилар билан тўлдиришда давом этди. Лавесси, Ибрагимович, Силва, Кавани каби «А» серия юлдузларидан кейин навбат Маркиносга етиб келди. «ПСЖ» бразилиялик марказий ҳимоячи учун 30 млн.евродан ортиқ маблағ сарфлади. Ҳозирда у Силва ва Луиз каби ҳимоячиларга муносиб рақобат тақдим қилмоқда.
 
9. Андерсон – 31,5 млн.евро (2007 йил)
Ёши: 19
Йўналиш: «Порту» - «Манчестер Юнайтед»
2007 йили «Манчестер Юнайтед» «Порту»дан Андерсонни катта умидлар билан сотиб олган эди. Бироқ футболчи юқори даражага кўтарила олмади. У кўпроқ ўртамиёна футболчи сифатида гавдаланди. Шунга қарамай бразилиялик «Олд Траффорд»да 7 мавсум мобайнида тўп сурди.
 
8. Денилсон – 31, 5 млн.евро (1998 йил)
Ёши: 20
Йўналиш: «Сан Паулу» - «Бетис»
1998 йилда Испаниянинг ўртамиёна жамоаси «Бетис» трансфер оламида катта шов-шув кўтарди. Клуб Бразилиялик 20 ёшли Денилсон учун рекорд даражадаги сумма 31,5 млн.евро ажратди. Афсуски катта пулга, катта умидлар билан сотиб олинган футболчи, клуб мутассаддилар, мураббийлари-ю, мухлислари ишончини оқлай олмади.
 
7. Николя Анелка – 35 млн.евро (1999 йил)
Ёши: 20
Йўналиш: «Арсенал» - «Реал Мадрид»
1999 йили Мадриднинг «Реал» жамоаси келажаги порлоқ футболчи дея эътироф этилаётган француз ҳужумчиси Анелкани 35 млн.га сотиб олди. Афсуски Николя Мадридда ўзини кўрсата олмади ва бир йилдан кейин олинган суммаси эвазига «ПСЖ»га сотиб юборилди.
 
6. Хавьер Савиола – 35,9 млн.евро (2001 йил)
Ёши: 19
Йўналиш: «Ривер Плейт» - «Барселона»
«Барселона» Аргентиналик ёш футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни хуш кўради. ХХI асрнинг бошида клуб 19 ёшли ҳужумчи Савиола учун 36 млн.евро сарфлади. «Қуёнча» Каталонияликлар сафида 100 га яқин гол урди. Бироқ у клуб томонидан кутилган натижани бера олмади.
 
5. Уэйн Руни – 37 млн.евро (2004 йил)
Ёши: 18
Йўналиш: «Эвертон» - «Манчестер Юнайтед»
2004 йилда Фергюссонинг «МЮ»си «Эвертон»дан Рунини 37 млн.га сотиб олади. Уэйн илк ўйинидаёқ «хет-трик»ка эришиб, келажаги порлоқ эканлигига ҳаммани ишонтириб қўйди. Мана 10 йилдан ошди ҳамки, Руни «қизил иблислар»нинг энг асосий футболчиси бўлиб келмоқда.
 
4. Люк Шоу – 37,5 млн.евро (2014 йил)
Ёши: 18
Йўналиш: «Соутгемптон» - «Манчестер Юнайтед»
«Манчестер Юнайтед» орадан 10 йил ўтгач яна худди шундай нархга 18 ёшли футболчини сотиб олди. Шоу қанот ҳимоячиси вазифасини бажаради. «Юнайтед» раҳбарларининг 18 ёшли футболчидан умидлари катта.
 
3. Лукас – 40 млн.евро (2012 йил)
Ёши: 20
Йўналиш: «Сан Паулу» - «ПСЖ»
Бразилия жамоалари ўзларининг ёш футболчиларини европанинг гранд клубларига катта пулга сотишни «қотиришади». Парижликлар ҳам 20 ёшли футболчи учун маблағларини аяб ўтиришни исташмади. Кўрамиз Лукас Парижда афсона ярата олармикан?
 
2. Антон Марсьял – 50 млн.евро (2015 йил)
Ёши: 19
Йўналиш: «Монако» «Манчестер Юнайтед»

«Манчестер Юнайтед» ёш иқтидор эгалари учун пулни аяб ўтирмаслигини Руни ва Шоу мисолида билиб олиш мумкин эди. «Қизил иблислар» 2015 йилнинг ёзида ҳаммани ажаблантирган ҳолда 19 ёшли Марсьял учун 50 млн.евродан воз кечиб юборишди. Ушбу трансфер клубга 80 млн.га тушиши мумкин. Бунинг учун Антондан янада катта меҳнат талаб қилинади.

1. Раҳим Стерлинг – 62,5 млн.евро (2015 йил)
Ёши: 20
Йўналиш: «Ливерпуль» - «Манчестер Сити»
20 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг қиммати бу Стерлингдир. Раҳим «Ливерпуль» билан совринлар юта олмаганидан сўнг, жамоадан кетишга қарор қилди. «шаҳарликлар» ёш иқтидор учун 62,5 млн.евро таклиф қилишди. Табиийки бу Ливерпульликларга мақул келди. Стерлинг жамоа ўйинига тезда мослашиб кетди.
 
Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:47, 06.01.2016.
Ўқилди: 4347 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.