«Интер» клуби бош мураббийи Роберто Манчини «Эмполи»га (1:0) қарши кечган Италия чемпионатининг 18-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Эмполи»га қарши ўйнаш доим осон эмас. Улар кетма-кет тўртта ғалабага эришишганди ва чиндан ҳам кучли футбол намойиш этишаётганди.
Умуман олганда биз идеал ўйин ўтказдик. «Эмполи»да вазиятлар умуман бўлмади. Мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган жамоа доим босимни ҳис этади», – дейди Манчини.