Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

“Севинч”: Мария Моисеева футболчилик фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

“Севинч” жамоасининг ютуқларига салмоқли ҳисса қўшган ва жамоамизнинг  тажрибали ярим ҳимоячиси 19-рақам остида ҳаракат қилган футболчи қизимиз Мария Моисеева футболчилик фаолиятин якунига етказди.Мария Моисеева  “Севинч” жамоасида муваффақиятли фаолият юритди. У жамоамиз сафида кўплаб мамлакатимизда ўтказилган чемпионатларда, хорижий турнирларда совриндор бўлди. У шунингдек мамлакатимиз терма жамоаси сафида ҳам ўйнаб, ўзини моҳир футболчи эканлиги намойиш қилди.

Мария Моисеева бу йилдан футболни тарк этишга қарор қилди ва кейинги фаолиятини ёшларга таълим-тарбия беришга бағишлашга қарор қилди. Ўзбекистон Давлат жисмония тарбия институтининг магистратурасини тугатган Моиссева эндиликда Тошкент ахборот технологиялари университетида  талабаларга таълим беради.

Бугун клубимиз қошидаги ресторанда Мария Моисеевани кузатиш маросими ўтказилди. Маросимда жамоамиз бош мураббийи В.Н.Хан Мариянинг жамоа ютуқларига қўшган ҳиссалари тўғрисида тўхталиб, унинг кейинги фаолиятида улкан зафарлар тилади.

Шунингдек кечада клубимиз раҳбари Нодир Халилов ҳам иштирок этиб, Моисеевага “Севинч” жамоасидаги фаолияти учун  клуб раҳбарияти номидан ва барча футбол ишқибозлари номидан каттадан-катта  ташаккурлар изҳор этди. Жумладан, “Жамоамизни бир оила деб билсак, Мария унинг аллақачон тўлақонли аъзосига айланди. Унинг хулқи ҳам ўйинчи сифатидаги фаолияти ҳам ёш футболчи қизларимизга ҳақиқий ўрнак бўлди. Биз Мария билан хайрлашмаймиз балки, у доимо бизнинг катта оиламизнинг аъзоси сифатида қолади ва унинг учун ҳар доим эшикларимиз очиқ бўлади. Шуни ишонч билан айтаманки, у кейинги ҳаётида ҳам худди жамоамиздаги каби катта ютуқларга эришади.”,-дейди Нодир Халилов.

Шундан сўнг клубимиз раҳбари  ҳамда жамоамиз бош мураббийлари Мария Моисеевага эсдалик совғалари ва гулдаста тақдим қилишди.

Ушбу маросим билан бирга бугун туғилган кунини нишонлаётган Феруза Турдибоевани ҳам Н.Халилов ва В.Ханлар қизғин табриклашди. Ферузага ҳам эсдалик совғаси ва гулдаста топширилди. Футболчи қизларимиз ҳам Мария ва Ферузага ўзларининг эзгу тилакларини билдиришди.

Кеча байрамона тузатилган дастурхон атрофида давом этди.

Қуйида маросим пайти олинган суратларни томоша қилинг.

m_2

m_3

m_4

m_6

m_5

m_7

m_8

m_9Бош ошпаз опамиз Соҳиба опа (чапдан биринчи) бошчилик “қўли ширин” пазанда опаларимиз кеча қатнашчиларининг хизматида бўлишди.

Суратлар муаллифи Умида Ренатова

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 12:19, 07.01.2016.
Ўқилди: 3945 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5126]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3471]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3471]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1906]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1410]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1401]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1382]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1373]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1352]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик