Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Футболчиларнинг никоҳ тўйлари (3-қисм)

Баҳо:
+ | -

Жаҳонга машҳур бўлган футболчиларнинг никоҳ тўйлари ҳақидаги ҳикоямизнинг 3-қисмини сизга тақдим этамиз.



Испания терма жамоаси ва «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Андреас Иньеста Euro-2012 дан сўнг Анна Ортис билан оила қурди. Уларнинг тўй оқшомлари Таррагон яқинида жойлашган Тамарит қасрида бўлиб ўтди. Тантанали кечага жами 700 киши таклиф этилганди. Табийки, Иньестанинг клуб ва термадаги шериклари - Хави, Педро, Месси, Пике, Пуйол, Фабрегас, Бускетс, Валдес, Касильяс, шунингдек «Барселона»нинг собиқ президенти ва мураббийи - Сандро Россел ҳамда Хосеп Гуардиола, Испания миллий жамоаси устози Висенте Дел Боске ва унинг ўтмишдошлари Луис Арагонес, Хосе Антонио Камачо каби футбол намоёндалари мартабали меҳмонлар сафини тўлдиришди. Айтганча, Андресни муҳим сана билан табриклаш учун Самуел Это’О ҳам борди. Эслатиб ўтиш жоиз, Инеста ва Ортис 2008 йили танишишган. 2011 йилнинг апрельида эса қизчали бўлиб, унга Валерия, деб исм қўйишган.



2010 йилги Жаҳон Чемпионати давом этаётган паллада мундиалда иштирок этиш насиб этмаган «Манчестер Юнайтед» жамоасининг бир йўла 2 футболчиси таътилдан унумли фойдаланиб, оила қуришди. Бу футболчилар шотландиялик Даррен Флетчер ва ирландиялик Жон Ўши.

Даррен Флетчер суюклиси Хейли Грайс билан оила қурди. Никоҳ маросими Чешир графлигига қарашли Сьент-Эндрюс черковида ўтказилди. Жуфтлик 2 ажойиб болакайларнинг ота-онаси ҳисобланишади.

18 июнь куни Ирландиянинг Килдер графлигидаги кичик қишлоқда «МЮ»нинг яна бир аъзоси Жон О’ши ҳам бўйдоқлик ҳаёти билан хайрлашди. Ирландиялик футболчи шу куни Ивонн Меннинг билан никоҳдан ўтди. Тантанали маросимда 180 киши, жумладан, «манкунианлар»нинг Уэс Браун ва Даррон Гибсон каби футболчилари ҳам иштирок этишди.



Сербия терма жамоаси ва «Интер» клуби ҳимоячиси Немания Видич Анна Иванович билан оила қурган. Ҳа, Анна Иванович билан. Бироқ у сиз ўйлаган сербиялик машҳур теннисчи эмас, худди шундай исм-шарифга эга бошқа бир сербияликдир. Анна Неманядан 2 ёш кичик, у Белград университетининг Иқтисодиёт факултети талабаси ҳисобланарди. Жуфтлик 2006 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг, 17 июль куни оила қуришган. Никоҳ маросими Белграддан 230 км узоқликда жойлашган Златибор шаҳарчасида черковда ўтказилган.



Англиялик собиқ футболчи Майкл Оуэн Луиза Бонсал билан 2005 йилнинг 24 июньида оила қурган. Никоҳ маросими футболчи туғилиб ўсган Честер шаҳридаги Гарден Парк черковида ўтказилган.



«Рим императори» лақабли Франческо Тотти мамлакат аҳли гувоҳлигида таниқли модел Илари Блазига уйланган: уларнинг тўйлари телевидение орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилганди.



Россиялик Сергей Семак пойтахт ресторанларидан бирида гўзал официант қиз Аннани севиб қолади. Тўй яширин тарзда Қозондаги марказий никоҳ маросимлари уйида ўтказилади. Унда бир неча кишигина қатнашади, холос.

Португалия тема жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Деку Соузо 1997 йили 20 ёшида бразилялик Чиле билан оила қурган. Уларнинг 2 нафар фарзандлари бор эди. Деку португалияга кўчиб келгач Салвадор Де Байяда ўтказилган кечалардан бирида Жазиарани учратиб, бир кўришдаёқ севиб қолади. Натижада футболчи рафиқаси билан ажрашади.

2005 йилнинг апрельида Деку ва Жазиаранинг никоҳ маросими Портудаги Авенида Боавиштада ўтказилди, лекин у кенг жамоатчиликка тақдим этилмади. Бунга Декунинг ўзи қарши чиқди. Футболчи шахсий ҳаётини оммага маълум қилишни ёқтирмайди. Никоҳ маросимини фото ва видеотасвирга тушириш эксклюзив ҳуқуқини «Cарас» журнали қўлга киритди. Таклиф этилган 100га яқин меҳмонлар келин-куёвни қизғин қутлашди. Кейинчалик шаҳарнинг шоҳона ресторанларидан бири «Каза дож Лемуш»да никоҳ базми бўлиб ўтди. Маросимга Деку негадир «Барселона»дан ҳеч кимни чақирмади. Лекин «Порту»даги бир неча собиқ жамоадошлари Витор Байя, Коштиня, Жорже Андраде, Нуну Валенте ва Педру Эммануел ўз яқин дўстларининг бахтли дамларида у билан ёнма-ён бўлишди. Собиқ устози Жозе Моуриньо эса баъзи сабабларга кўра маросимга кела олмади. «Аждарҳолар» президенти Жорже Нуну Пинту да Кошта эса жамоа аъзолари номидан футболчини қизғин табриклаб, унга оилавий бахт тилади.



Россиялик Алан Загоев Euro-2012дан сўнг, ЦСКА ярим ҳимоячиси Алан Загоев Москвада фаолият юритувчи «Алания» ансамблининг вакиласи Зарема Абаевага уйланди. Бахтли келинчак Владикавказда туғилган ва Москва юридик академиясида таҳсил олган. Байрам тантаналарида 800 нафар меҳмон иштирок этди. Хусусан, «Анжи» посбони Владимир Габулов ва «Рубин» вакили Алан Касаев куёвжўралар сифатида ҳозир бўлишди.



Италиталик ҳужумчи Антонио Жилардиньо 2009 йилнинг 5 июль куни таниқли фотомодел Алиса Бреголиа билан расман эр-хотин бўлишди. Уларнинг никоҳи Лигуре шаҳарчасидаги Санта-Маргарита черковида қайд этилди.



Белоруслик Александр Глеб – «Топлесс» гуруҳи экс-солисти Анастасия Косенкова билан 2006 йилнинг 10 октабрида Минскдаги Первомайская Никоҳ уйида никоҳдан ўтишган. Никоҳ уйига Глеб ва Косенкова икки яқин дўстлари билан бирга келишган. Куёвжўра вазифасини Сашанинг яқин дўсти, таниқли спорт журналисти Сергей Шурко бажарган бўлса, келин томондан гувоҳ, унинг дугонаси – гимнастикачи Любов Черкашина эди. Никоҳ ҳаммадан қаттиқ сир тутилди. Келин-куёв ҳеч қандай тўй либосида келишмади. Ҳатто футболчи Никоҳ уйининг суратчисига ҳам расмга олишни ман этди. Шу тариқа Глеб ва Косенкова нафақат ўзлари, балки келажакда пайдо бўладиган фарзандлари ва набираларини ҳам эсдалик суратларидан маҳрум қилишди.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 13:43, 07.01.2016.
Ўқилди: 4239 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.