«Зенит» клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витцель қишда Россияни тарк этиши мумкин. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Лондоннинг «Челси» ҳамда «Тоттенхэм» жамоалари ҳамон футболчи билан қизиқишмоқда.
Ўтган ёзда иккиси ҳам ўйинчини 23 миллион фунтга сотиб олмоқчи бўлган, бироқ, музокаралар муваффақиятли якунланмаган.