Лондоннинг "Челси" жамоаси 2014-2015 йиллар мавсумининг молиявий ҳисоботини чоп этди.
Россиялик миллиардер Роман Абрамович эгалик қиладиган бу жамоа нархи 353 млн фунтдан 349,7 миллион фунтгача тушган.
Associated Press нашрида маълум қилинишича, жамоа ўтган йилда Лукаку, Шюррле, Бертран ва Торган Азарни сотиш орқали 42 миллион фунт даромад қилган.
"Челси" ўтган мавсумда футболчилар учун 215,6 млн фунт маош тўлаган (1 йил олдинги кўрсаткич 190,5 млн фунт эди). Бу борада жамоа Англия премьер лигасидаги энг юқори кўрсаткични қайд этган. Кейинги ўринларда "Манчестер Юнайтед" (203 млн фунт), "Манчестер Сити" (193,5 млн фунт) ва "Арсенал" (192 млн фунт) жойлашган.
2015 йилнинг ёзида "Челси" янги футболчилар сотиб олиш учун 69 млн фунт сарфлади. Футболчиларни сотиш орқали эса 21,3 млн фунт фойда кўрган. Бундан ташқари, жамоа ғазнасига 5,7 млн фунт миқдорида олдинроқ амалга оширилган трансферларнинг қолган маблағлари келиб тушган.