Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

"Локомотив" Дубайга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга ҳозирликни давом эттириш мақсадида "Локомотив" футбол клуби бугун эрталаб Дубай шаҳрига йўл олди. Жамоа аъзолари у ерда 22 январгача бўлишади ва бу орада учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

"Локомотив"нинг хориждаги илк рақиби Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби бўлади. Бу жамоа билан ўйин 15 январь куни бўлиб ўтади. 19 январь куни иккинчи ўртоқлик беллашуви ўтказилади. Рақиб жамоа Хитойнинг "Хенан Жианье" клуби. 22 январда эса "темирйўлчилар" учинчи назорат беллашувида иштирок этишади. Рақиб - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея) клуби. 23 январда эса жамоамиз Тошкентга қайтиб келади.

"Локомотив" натижаларига жавоб берадиган мутахассис Мирко Йеличич хориж йиғинига 22 нафар футболчини олиб кетишни маъқул кўрди. Қуйида рўйхатни келтириб ўтамиз.

ДАРВОЗАБОНЛАР
Игнатий Нестеров
Маъмур Икромов
Рустам Нартажиев

ҲИМОЯЧИЛАР
Хуршид Мухторов
Шерзод Файзиев
Сергей Прохоров
Салим Мустафоев
Неманья Яничич
Ислом Тўхтахўжаев
Олег Зотеев

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Сардор Мирзаев
Садриддин Абдуллаев
Сервер Жепаров
Қувондиқ Рўзиев
Тимур Кападзе
Санжар Шоаҳмедов
Жасур Ҳасанов Ж.
Жасур Ҳасанов О.
Кахи Махарадзе

ҲУЖУМЧИЛАР
Дониёр Усмонов
Темурхўжа Абдухолиқов
Марат Бикмаев

МУРАББИЙЛАР ШТАБИ
Тўлабек Акрамов - Жамоа менежери
Мирко Йеличич - бош мураббий
Андрей Микляев - мураббий
Пётр Гизимчук - дарвозабонлар мураббийи
Аброр Пирриев - шифокор
Александр Волошин - массажчи
Гурген Исраелян - массажчи
Бахтиёр Исмоилов - халқаро бўлим
Улуғбек Усмонхўжаев - маъмур
Равшан Акбаров - тасвирчи

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:00, 09.01.2016.
Ўқилди: 3375 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.