Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Комил Ёмғиров 50 ёшда! (фото)

Баҳо:
+ | -

Воҳа футболи ихлосмандларига яхши таниш бўлган “Машъал” жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, мухлислар орасида “Кама” лақаби билан танилган Комил Ёмғиров 3 январ куни 50 ёшни қарши олди.

К.Ёмғиров футболчилик фаолиятини 1988 йилда “Факель”да (аввал “Машъал” футбол клубининг номи – таҳр.муаллиф) бошлаган,  бутсаларини михга илгунга қадар шу клубда фаолият юритди ва мухлисларнинг яхши кщрган футболчисига айланди. Комил Ёмғиров 2000 йили футболчилик фаолиятини тугаллашга қарор қилган эди.

k_y_2

3 январ куни Муборакдаги “Б.Вафоев” номли стадионнинг сунъий қопламали майдонида  К.Ёмғиров ўз туғилган куни муносабати билан собиқ жамоадошларини яна футбол ўйнашга таклиф қилди. Туғилган кунга бағишланиб, футбол турнири ўтказилди. Турнирда К,ёмғировнинг дўстлари – собиқ футболчилардан Олег Кахаров, Дадажон Тоғаев, Толиб Шоймардонов, Вали Келдиев, Шуҳрат Тошпўлатов ҳамда Рўзиқул Бердиевлар ҳозир бўлишди.

Рўзиқул Бердиев турнирга Қашқадарё футбол фахрийларидан ташкил топган жамоа билан ташриф буюргани мезбонларни жуда хурсанд қилди.

Йиғилганлар иккига бўлинишиб, воҳа футбол фахрийлари бир жамоа, иккинчи жамоа эса Муқимий номидаги мусиқали драма театрининг бир гуруҳ актёрларидан ташкил этган футболчилар бўлди. Шуниси диққатга сазоворки,  муқаддам ўзи тўп тепган собиқ футболчилар ҳали ҳам ёшлар ва бошқалар олдида футболни тарғиб қилишдан чарчашмаётганидир. Турнир жуда қизиқарли ўтди.

Тадбирда К,Ёмғировнинг оила-аъзолари, “Машъал” жамоасининг мураббийлари ва мубораклик футбол ишқибозлари иштирок этишди.

k_y_3

 

k_y_4

Тадбир сўнггида Комил Ёмғировга эсдалик совғалари топширилди. Жумладан “Насаф” футбол кулибнинг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва “Насаф” жамоасининг мураббийи Шуҳрат Тошпўлатовлар ўзларининг собиқ жамоадошига “50” рақами туширилган “Насаф” жамоасининг футболкаси билан биллур кубок топширишди.

Матн ва фото муаллифи Дилшод Сафаров

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:59, 09.01.2016.
Ўқилди: 4116 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3670]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2793]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1972]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1850]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1807]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1545]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1526]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1442]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1429]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1295]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.