Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Ла лига. «Барселона» йирик ҳисобда ғалаба ғалабага, Месси «хет-трик»ка эришди

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 19-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Гранада"ни қабул қилди ва катта қийинчиликсиз ғалабани қўлга киритди.

Мезбонлар ҳар иккала бўлимда икки мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Месси "хет-трик"ни расмийлаштирган бўлса, яна бир гол Неймар ҳисобига ёзилди. Каталонияликлар ўзлари яратган барча вазиятларни голга айлантиришганида, ҳисоб жуда йирик кўриниш олган бўларди. "Кўк-анорранглилар" 4та тўп билан чекланишди.

Дарвоқе, Арда Туран "Барселона" сафида ўзининг дастлабки самарали ҳаракатини амалга оширди. Мессининг дастлабки голига туркиялик футболчи ассистентлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин Энрике жамоаси ўз очколарини  42тага етказди ва "Атлетико"дан 1 очко олдинга ўтиб, 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати, 19-тур
Барселона – Гранада 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 8 Месси, 2:0 – 14 Месси, 3:0 – 58 Месси, 4:0 – 83 Неймар.
Барселона – Браво, Вермален, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Дани Алвес, 65), Сержи Роберто, Ракитич, Туран (Адриано, 72), Неймар, Месси, Суарес.
Гранада – Фернандес, Дория, Ломбан, Бираги, Перес, Агбо, Крхин (Майнц, 46), Мендес, Саксесс, Пеньяранда (Ибаньес, 72), Рочина (Маркес, 78).
Огоҳлантиришлар: Рочина (29), Мендес (56), Ломбан (57), Дория (60), Алеиш Видаль (63).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:54, 09.01.2016.
Ўқилди: 4995 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.