Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Равшан Эрматов: “Фақат Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан”

Баҳо:
+1 | -

ФИФА рефериси Равшан Эрматов “Йилнинг энг яхши ҳаками” деб топилди. Таъкидлаш жоизки, “Йилнинг энг яхши ҳаками” деган номни олиш учун Равшан Эрматовдан ташқари, Жунайд Чақир, Вильмар Рольдан, Хоэль Агиляр, Бакари Папа Гассама ва Норберт Хауата каби машҳур мутахассислар ҳам даъвогарлик қилганди.

   — “Даракчи” мухбири дунёнинг энг яхши ҳакамини “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани билан  табриклаб, суҳбатга чорлади.

Бу мен учун қўшалоқ байрам бўлди. Янги йил арафасида Дубайдан Тошкентга қайтиб келганимда камтарона хизматларимни Ватанимизнинг юксак мукофоти билан тақдирлагани учун Президентимизга чексиз миннатдорлик билдираман.

    — Дунёга машҳур жамоаларга ҳакамлик қилгансиз, 22 нафар юлдуз футболчи ҳакамни бирдек ҳурмат қилиши учун ҳакам қандай хислатларга эга бўлиши керак?

— Уларнинг ўзига хос феъл-атвори, инжиқликлари ҳам бўлади. Ўйин пайтида футболчилар ҳиссиётларга ҳаддан ортиқ берилишади, баъзида эса ҳатто тажовузкор бўлиб кетишади. Менинг назаримда ана шундай вазиятда ҳакам ҳиссиётларига эрк бермаслиги, 90 дақиқа давомида уларни ва ўйин мувозанатини назоратда ушлаб туриши лозим. Ўйинни қайноқ қалб ва совуққон ақл билан  бошқариши лозим. Ҳакам футболчиларга фақат сариқ ёки қизил карточка билан муомила қилмасдан, уларнинг тилини топиб, ҳурмат билан муносабатда бўлса, ҳар қандай қизиққон футболчи ҳам ўзини босади. Қанчалик машҳур юлдуз бўлмасин улар ҳам инсон, яхши муомала сариқ ёки қизил карточкадан кўра яхшироқ натижа беришини ўз тажрибамдан биламан.

Интервьюда Эрматов Миллий терма жамоамиз истиқболи тўғрисида шундай жавоб деди:

— Тан олиш керак, миллий терма жамоамиз охирги матчларда яхши ўйин кўрсатишди. Футболчиларнинг чақнаб турган кўзларида ғалаба истагини кўрдим. Футболчилар  миллионлаб мухлисларнинг кайфияти уларнинг ўйини натижасига боғлиқлигини ҳис қилиб туриши керак.  Ўзим фақат Ўзбекистон миллий терма жамоасига мухлислик қилганим боис, бизнинг терма жамоамиз кўп нарсага қодир эканлигини кўряпман. Келажакда халқимиз орзусини амалга ошириб Жаҳон Чемпионати майдонларида тўп тепишларига ишонаман.

Бундан ташқари Эрматов ўйин жараёнида қийинчилик туғдирадиган футболчилар, ҳакамнинг хатолари, ФИФАнинг коррупция билан боғлиқ можаролари ҳамда забт этилмаган чўққилари хусусида сўзлади. Мазкур интервьюнинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 14 январь куни чиқадиган 2-сонида ҳамда тез фурсатда Darakchi.uz’да ўқишингиз мумкин.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 01:27, 10.01.2016.
Ўқилди: 5510 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.