Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

“Монако” Вагнер Лавни сотиб олганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

“Монако” клуби раҳбарияти Бразилиянинг “Коринтианс” жамоаси ҳужумчиси Вагнер Лавни сотиб олганини тасдиқлади. Бу ҳақда “Монако” президенти ўринбосари Вадим Васильев маълумот берди.

“Биз Вагнер яқин кунларда етиб келишини кутмоқдамиз”, - унинг сўзларини келтиради клубнинг матбуот хизмати.

Илгарироқ Бразилия матбуотида 31 ёшли ҳужумчи 1.5 млн евро эвазига “Коринтианс”дан харид қилинганини хабар берган эди. Эндиликда бу маълумот расман тасдиқланди.

Матбуот анжумани чоғида Васильев “Монако” колумбиялик ҳужумчиси Фалькаонинг “Челси”даги ижарасини муддатидан илгари тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

“У жароҳат олиб, саккиз ҳафтага сафдан чиқди, шу боис уни чақириб олмасликка қарор қилдик”, - деди Васильев.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 10:57, 10.01.2016.
Ўқилди: 3397 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.