Лондоннинг "Челси" жамоаси "Барселона" академиясининг 12 ёшли футболчиси Хави Симонсга қизиқиш билдираётганини инглиз ОАВ хабар бермоқда.
"Янги Хави" тахаллусини олган ушбу футболчи декабрь ойида Майамида ўтказилган турнирда ўзини кўрсатиб, бир қанча скаутлар эътиборини ўзига жалб қилди. Ўз вақтида Андрес Иньеста ҳам ана шундай мусобақаларда порлагани учун каталонияликлар уни ўзида сақлаб қолишганди.
Айни дамда "нафақахўрлар" ёш иқтидорнинг отаси билан музокаралар олиб бормоқда. Хави Симонснинг отаси эса ўғлининг "Барселона"да қолишини истамоқда. Бироқ, "Челси" катта сумма билан футболчининг отасини кўндириб, бўлажак Хавини Лондонга олиб келмоқчи.