Ўзбекистонлик машҳур ҳакам, 2015 йилда жаҳоннинг энг яхши ҳаками деб тан олинган Равшан Эрматов Repden сайтига берган интервьюсида 2014 йили ЖАРда ўтган Жаҳон чемпионати финали арафасида рўй берган қизиқарли воқеани ёдга олди.
Маълумки, ўшанда кўпчилик экспертлар чемпионатнинг финал учрашувида айнан Равшан Эрматов ҳакам этиб тайинланишини башорат қилган эди. Аммо бу шараф унинг италиялик ҳамкасби Никола Риццолига насиб қилганди.
“Биз у билан бу ҳақда гаплашгандик, албатта, - деди Эрматов. – Риццолининг айтишича, ҳакамлик корпусида кўплар финал ўйинига айнан бизнинг бригада тайинланишига ишонган экан. Ҳеч ким шубҳаланмаган, лекин пировардида омад италияликларга кулиб боқди”.
“Риццолининг айтишича, у финал ўйини бизга берилишига ишонган, шу боис фақат менга қараб турган, чунки менинг реакциямга қизиққан”, - тушунтирди у.