«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвес испан матбуотига нисбатан ёзган кескин сўзларига изоҳ бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз, у ОАВ вакилларини "чиқинди" деб атаганди.
«Мен айтган гапларимга тузатиш киритиб ўтишим лозим. Мен мазмунни эмас, сўзни ўзгартирмоқчиман. Мен ҳамон ўз фикримда турибман. Айрим ОАВ вакиллари жуда паст савияли ва футболга ҳеч қандай ёрдам бераётгани йўқ. Бу барчага тааллуқли эмас. Сўзларим кимга тегишли бўлса, ўзлари мени тушуниб олишди. "Эспаньол"га қарши ўйиндаги оддий футбол тўқнашувларини можаро шаклида келтирган ОАВ ҳақида гапиргандим.
"Барселона"нинг позициясини мен ҳурмат қиламан. Менинг сўзларим клубга тааллуқли эмасди. Бизнинг касбимиз оғир ва биз футбол ҳақида гапиришимиз керак. Келинг, фақат ўйин ҳақида гаплашамиз. Мен шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайман», - дейди Алвес.