Германия чемпионатининг 25-тури доирасида «Бавария» Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Мюнхендаги «Альянц Арена» стадионида бўлиб ўтди.
Биринчи бўлим якунида мюнхенликлар иккита гол уришга муваффақ бўлишди — Конрад Лаймер ва Луис Диас ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Ўйиннинг 55-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Рокко Райнц қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг Жамал Мусиала пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 79-дақиқада эса ҳужумчи Николас Жексон «Боруссия» дарвозасига тўртинчи голни урди. Ўйин тугаши арафасида меҳмонлар битта жавоб тўпини киритишди — Ваэль Мохья тасалли берувчи гол муаллифига айланди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Бавария» 66 очко жамғарган ҳолда Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Боруссия» эса 25 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Германия Бундеслигаси. 25-тур
07.03.2026 | 00:30
«Альянц Арена», Мюнхен
«БАВАРИЯ» — «БОРУССИЯ» М — 4:1
Голлар: Луис Диас 33’ (1:0), Конрад Лаймер 45+1’ (2:0), Жамал Мусиала 57’-пенальти (3:0), Николас Жексон 79’ (4:0), Мохья 89’ (4:1).
«Бавария»: Мануэль Нойер (Йонас Урбиг, 46), Дайо Упамекано (Рафаэл Геррейру, 61), Ким Мин Жэ, Том Бишоф, Конрад Лаймер (Кардозу, 60), Йозуа Киммих (Сантуш Дайбер, 81), Леон Горецка, Жамал Мусиала, Луис Диас (Йосип Станишич, 61), Карл, Николас Жексон.
«Боруссия» М: Мориц Николас, Нико Эльведи, Кевин Дикс, Лука Зандер, Кевин Штегер, Рокко Райц, Йенс Кастроп (Лукас Ульрих, 67), Жо Скалли, Франк Онора (Фабио Кьяродиа, 61), Болин (Мохья, 84), Харис Табакович (Матино, 61).
Огоҳлантириш: Николас Жексон (66).
Четлатиш: Рокко Райц (55).













