“Динамо” клуби ҳужумчиси Андрей Ярмоленко ҳамон “Эвертон” жамоаси раҳбариятининг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
The Daily Mail нашрининг маълумотига кўра, мерсисайд клуби январда 26 ёшли украиналик футболчи учун 21 миллион фунтдан (28 миллион евро) воз кечишга тайёр. Таъкидланишича, “Эвертон” Ярмоленкони айнан қишда сотиб олмоқчи, чунки Евро-2016дан сўнг унинг трансфер қиймати ошиши мумкин.