"Ливерпуль" клуби раҳбарияти қишки трансферлар мавсуми вақтида ҳужумчи Дэниэл Старриж билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақида Mirror нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ҳужумчининг мунтазам равишда жароҳат олиши бунга сабаб бўлмоқда ва унинг клубдаги келажаги "қизиллар" устози Юрген Клоппда бир қатор саволлар туғдирмоқда.
Агар январда молиявий жиҳатдан анчагина фойдали таклиф келиб тушса, жамоа раҳбарияти футболчини сотиб юборади.