Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Самвел Бабаян: “Энг кучли гуруҳдан жой олганмиз”

Баҳо:
+ | -

2016 йилнинг 12 январида бошланадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян билан суҳбат уюштирди.

Интервью давомида мураббий бўлажак мусобақа, Ўзбекистон ўрин олган гуруҳ, рақиблар ва Қатардаги об-ҳаво шароити борасида тўхталиб ўтди.

“Ушбу Осиё чемпионати қизиқ ўтиши аниқ. Чунки бу каби мусобақаларга барча жамоалар яхши тайёргарлик билан келади. Бу турнир бутун Осиё футбоои учун кашфиётлар турнири бўлади. Чунки унда яқин келажакда қитъа футболини мана шу чемпионат иштирокчилари жаҳонга танитади”.

“Гуруҳимиз — мусобақадаги энг кучлиси. Бу гуруҳдан қайсидир жамоа албатта Риодаги Олимпиадага йўл олади.Ҳа, қуръа бизга энг кучли рақибларни тақдим этди. Кучли жамоалар фонида биз ўз кучимизга тўғри баҳо бериш имконига эга бўламиз”.

“Жисмоний тайёргарлик бугунги футболда энг муҳим аҳамиятга эга бўлган жиҳатлардандир. Кимки, жисмонан турнирга тайёр эмас экан, у ҳеч нарсага эриша олмайди. Табиийки, биз бу нарсага жуда катта эътибор қаратяпмиз. Умид қиламанки, кучли жамоалар тўсиғидан ўтишга кучимиз етади”.

“Ҳозирги кунга келиб барча чизиқлар ўртасидаги ҳамоҳангликка ва мувозанатга эришдик, деб ўйлайман. Тайёргарликга келадиган бўлсак, менимча, мураббий ўз фалсафасини футболчиларга тушунтириш ва уни майдонда тадбиқ қилиши учун бир ой муддат етарли. Нима бўлганда ҳам, қанчалик тайёр эканингни биринчи расмий ўйин кўрсатиб беради. Ўтказган ўртоқлик назорат учрашувларимиз бизга жамоанинг кучли ва ожиз нуқталарини аниқлашда катта ёрдам берди. Бироқ расмий ўйин бу, барибир, расмий ўйин”.

“Айни пайтда Қатардаги об-ҳаво футбол учун идеал, деб ўйлайман. Бундай қулай об-ҳаво шароитида ажойиб, замонавий, динамик футбол намойиш қилиш мумкин. Умид қиламанки, турнир оҳиригача об-ҳавода кечкин ўзгаришлар бўлмайди. Бу ерда ўтказган ўртоқлик учрашувларимизнинг бирида қаттиқ жала остида қолган эдик. Мусобақада бунақа фавқулотда ҳолатлар юзага келмаслигидан умидвормиз”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:14, 11.01.2016.
Ўқилди: 4939 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.